Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Широқ” (Арманистон) 1:1
16 фев 2020 10:01
Янгиликлар
Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Широқ” (Арманистон) 1:1
Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси кеча йиғин давомидаги навбатдаги назорат учрашувини Арманистоннинг бир неча карра чемпиони “Широқ” жамоасига қарши ўтказди.
Беллашувнинг 2-дақиқасидаёқ навоийликларнинг россиялик легионери Руслан Маргиев 11-метрлик жарима зарбасидан ҳисобни очди. Беллашув тугашига саноқли дақиқалар қолганда Рудик Мкртчайн мувозанатни тиклаб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди -1:1.
Ҳамиджон Актамов шогирдлари Туркия йиғини доирасида илк учрашувда Қозоғистоннинг “Актобе” жамоасини (2:1) мағлуб этишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар