UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  46 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  2 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Насаф" 3:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Қизилқум" - "Насаф" 3:2

Бугун Навоийда олий лиганинг икки клуби ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.
"Қизилқум" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилди.

34-дақиқада қаршиликлар ўз жарима майдонлари ичида Наврўзбек Алимовни йиқитишди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. "Нуқта"дан Элдор Самарали фойдаланди - 1:0.

Орадан кўп ўтмай Акмал Рустамов дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб чамаси 35 метрлардан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

59-дақиқада "Насаф" ҳимоячилари Алимовни жарима майдони яқинида йиқитишди. Жарима тўпини Самандар Шодмонов голга айлантирди - 3:0.

87-дақиқада захирадан майдонга тушган Кенжа Тўраев ҳисобни қисқартирди - 3:1. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Кенжанинг ўзи "аждарлар"нинг иккинчи голини урди - 3:2.

Учрашув айнан шу ҳисоб билан якунланди.

"Қизилқум" - "Насаф" 3:2
Навоий вилояти. Қизилтепа тумани. "Дўстлик" стадиони. 12:00
Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов
Голлар: Элдор Бойматов 35, - 1:0 пенальти. Акмал Рустамов 39, - 2:0. Самандар Шодмонов 59, - 3:0. Кенжа Тўраев 87, - 3:1. Кенжа Тўраев 90+2, - 3:2.
"Қизилқум": Артём Макосин, Миржалол Қурбонов, Азиз Усмонов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Элдор Бойматов, Руслан Вагапов, Самандар Шодмонов, Наврўзбек Алимов
Захира: Дилшод Ҳамроев, Алишер Холиқов, Жамшид Шохназаров, Руслан Санаев, Сарвар Холматов, Фаррух Ҳайдаров, Азиз Абдуллаев.

"Насаф": Ўткир Юсупов, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Алишер Юсупов, Артур Геворкян, Бойдуллаев, Илҳом Шомуродов (Игорь Таран, 46), Илҳом Юнусов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Азамат Алланиёзов (Кенжа Тўраев, 46).
Захира: Михаил Наумов, Элдор Суюнов, Лазиз Убайдуллаев, Улуғбек Дадабоев, Акром Бахриддинов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика