UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  11 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Бунёдкор” – “Қизилқум” 3:1

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси бугун Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди.

“Қалдирғочлар” 25 январь куни ҳам “Қизилқум” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, Жовлон Иброҳимов ва Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голлари эвазига рақибни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Орадан уч кун ўтиб, бу икки жамоа яна ўзаро учрашув ўтказишди. Бу сафар ҳам Сергей Лушчан шогирдлари ғалаба қозонишди. Биринчи бўлим охирларида Достонбек Ҳамдамов жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай навоийликлар Максим Юркунинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Танаффусдан кейин Жовлон Иброҳимов узоқ масофадан Эркин Жабборов қўриқлаган дарвозани аниқ ишғол қилди. Бироз ўтиб, Отабек Шукуров бошлаган ҳужумни Элдор Шомуродов давом эттирди ва ҳужумдаги шериги Жавоҳир Эсонқуловни қулай вазиятга чиқарди. Эсонқулов эса якуний натижа 3:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” 3:1 (1:1)
Голлар:
Достонбек Ҳамдамов, Жовлон Иброҳимов, Жавоҳир Эсонқулов – Максим Юрку
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Отабек Шукуров, Жовлон Иброҳимов, Алишер Саноев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Хамроев, Хуршид Ғиёсов, Шохруҳ Гадоев, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Эсонқулов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика