UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Саудия Арабистони. Роналду фаолиятидаги 902-голини урган ўйинда "Ал Насср" йирик ғалаба қайд этди  0 00:37Гвардиола "Сити"нинг чемпионликдаги асосий рақибини айтди  0 00:15Роналду "Ал Насср"да юз фоизлик натижа қайд этмоқда  1 23:58Ўзбекистон U-16 термаси Францияга мағлуб бўлди  3 23:33Александр Хомяков: “Кетма-кет мағлубиятлар гирдобида қолгандик”  1 23:17Иван Бошкович: “Гол киритганимиздан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”  0 23:10"Ливерпуль"нинг асосий футболчиси "Борнмут"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 22:50Илҳом Ҳамроев: "Мухлислардан узр сўраймиз"   9 22:42Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман ва катта эҳтимол билан бу менинг фаолиятимдаги сўнгги учрашув бўлди"  20 22:27Саудия Арабистони. "Ал Иттифоқ" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:15"Навбаҳор" - "Андижон" учрашуви бошланиш вақти маълум қилинди  15 21:56Александр Крестинин: "5та 100 фоизлик имкониятимиз бўлганди"  0 21:40Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлди ва ЖЧдаги иштирокини якунлади   257 21:26Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик"  5 21:25Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1, Дарвоза тўсини ва устуни Жиззахликларни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Эътибордан четдаги Шодмон Маматов ва "Аякс"га айланаётган бугунги Косонсой ҳақида Нодирхўжа билан! Янгиликлар

Эътибордан четдаги Шодмон Маматов ва "Аякс"га айланаётган бугунги Косонсой ҳақида Нодирхўжа билан!

"Катта Ховли" филмининг бошида шундай ажойиб жумла бор: "Кинода ҳамма таниган юз йиллик артистлар эмас, ҳақиқий қаҳрамонлар ўйнаши керак. Қилган ишини кўрган одам юрак ушлаб қолмаса ҳисоб эмас".

Бизнинг футбол ОАВсида ҳам кўпинча эмас доим бир хил юлдузлар, ўша таниш футболчилар экран юзига чиқади. Уларни ҳам ўрни бор. Лекин айтингчи асл қаҳрамонлар қаерда? Кинода айтилганидек юрганида ўт чақнайдиган, қилган ишига ҳамма ҳавас қиладиган лекин кўпчилик танимаган мураббий, собиқ футболчи, раҳбар ва ҳоказолар орамизда. "Kelajak Yulduzlari Company" ўз одатига кўра бу сафар уларни юзага олиб чиқиш мақсадида Наманганнинг Косонсойи томон йўлга чиқди. 

Косонсойга ташриф

Наманган вилоятининг Косонсой туманини бемалол ўзбек Нидерландияси деб айта оламиз. Сўнгги 10 йил ичида бу ердан жуда кўплаб ёш футболчилар чиқиб келди. Тарих ҳақида ғазал ўқимоқчи эмасмиз. Анатолий Козак, Ильдар Сакаев, Шаҳзод Убайдуллаев, Хуршид Убайдуллаев ва ҳоказо. "Косонсой" клубининг ўз вақтида Собиқ Иттифоқ Иккинчи лигасидаги, кейинчалик истиқлолдан сўнг Олий Лиганинг илк йилларидаги иштирокларини мухлислар яхши эслашади. Ўз вақтида "Навбаҳор" жамоаси ҳам уй ўйинларини Косонсойдаги аренада ўтказар, ўйин кунлари бамисоли қайнайдиган қозон каби бўлганини айтишади. Бахтиёр Бобоев ҳам илк раҳбарлик ва мураббийлик фаолиятини шу ердан бошлаган. Билмаганлар учун ўтмиш ҳақида қисқача тўхталиб ўтдик. Нодирхўжа Йўлдошев бошчилигидаги жамоа эса ишни Косонсой туманидаги спорт мактабидан бошлади. У ерда ҳикоямизнинг бош қаҳрамони Шодмон ака Маматов қарши олди. Бу мураббийни болалар футболи, терма жамоа йўлида қилган хизматлари чексиз. Эсимда 2019 йил Италиядан кучли мутахассис ташриф буюрган, Намангандаги 10 кун давомида фақатгина Шодмон ака келган, ўрганишдан қочмаганди. Ўшанда сайтга келган илк йилларим, Одил Жуниор, Нодирхўжа Йўлдошевнинг бу борадаги лойиҳаларига қизиқишим бошланган вақтлар эди. "2015 йил турнир қилишни бошлаган бўлсам, "Пахтакор", "Бунёдкор" турнирларга бундай жамоаларни чақиришмасди. Мен янги ташкилотчиман. Бозорга киришим учун энг оддий жамоалардан йиғганман",- дея ҳикоя қилади Нодирхўжа ЙўлдошевБу йилги Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги"да ҳам уларнинг иштирок этиши кутилганди. Лекин тоби қочиб қолганлиги учун Шодмон ака жамоаси билан кела олмади.


 Робинзон Крузо: "Кема дарё олдига бормаса, дарё кема олдига келади". 


Ака Шодмон ва у тарбиялаётган футболчилар 

Косонсойда 20 йилдан бери болалар футболида фаолия олиб бораётган ака Шодмон бугунги кунда 2003, 2006, 2007, 2008 йиллар терма жамоаларига бир неча нафар футболчиларни етказиб берди. Ўтган йили Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси таркибида Пўлатхўжа Холдорхонов, 2023 йил U-17 Жаҳон чемпионатида қатнашган Беҳруз Каримов айнан футболга Шодмон Маматов мураббийлигида кириб келган. Гап сонда эмас, бу жуда катта натижа. Олдинда ҳали қирраси очилмаган 2008 йиллар терма жамоамиз турибди. Бу терма жамоанинг сардори Мўмин Баҳодиров. 2007 йиллар терма жамоасида икки нафар футболчилар, Диёр Тожибоев ва Зайниддин Юсуфхонов ҳам бор. "Навбаҳор"да 2005 йилда таваллуд топган посбон Фарруҳ Қурбонов фаолият бошлади. Ёш Музаффар Мўминов ҳам айнан шу устоз қўл остида "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилади. Ҳозирда у жароҳатини даволаш билан банд. Умумий қилиб айтганда кичик бир ҳудуд футболчилар фабрикасига айланмоқда. Лекин битта муаммо бор, бу ерда футболчиларни чиқиб келаётгани тизимни тўғри ишлашидан эмас, мана шу мураббийни борлигидан. Агар у киши нафақа чиқадиган бўлса, билмадик, яна бу ердан шундай терма жамоа ўйинчилари чиқадими. Кейинги йилларда қолган терма жамоаларда ҳам уларнинг шогирдларини учратишимизга ишонамиз. Бундай мураббийнинг меҳнатлари эътирофсиз қолиб кетмаслиги керак эди. Тошкентдан олинган совғалар, тўплар, оёқ кийимлар, медаллар ўз эгаларига топширилди. Ака Шодмонга эса алоҳида махсус совға тайёрланди. Жавоби видеода.




Косонсойнинг бугуни, стадиондаги ҳолат

Бир пайтлар мухлислар билан гавжум бўлган, Суперлигада катта жамоаларни ўзида қабул қилган "Косонсой" стадиони қаровсиз қолиб кетганди. Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ташаббуси билан бугунги кунда тўлиқ қайта реконструкциядан чиқмоқда. "Стадионга келган мухлислар жамоанинг натижасидан мамнун бўлишлари учун охиригача курашар эдик. Косонсойдаги арена ёдимдан чиқмайди. "Навбаҳор" ўйнаган вақтда ишқибозлар стадионни тўлдириб ўтиришарди", - дейди "Навбаҳор"да ўйнаб кетган молдовалик дарвозабон Денис Романенко1983 йил хашар йўли билан бунёд этилган стадион катта футболни соғинган. 

Биз футбол ичидаги кўринмас, лекин катта ишлар қилган мураббийларнинг фаолиятини ёритишда давом этамиз. Кейинги сафар қаерга сафар қилишимизни истайсиз?





"Аслида Шодмон акадек мураббийлар бизда тўлиб ётибди. Аммо биз бировнинг таҳоратига намоз ўқийдиган мутахассислар ичида қолиб кетдик. Болаларни тарбиялайдиган кимлару, унинг ортидан обро топадиган кимлар. Аслида бу каби мураббийлар учун катта катта совғалар шарт эмас, уларга эътибор ва муносабат бўлса бўлгани. Вилоят спорт мактабларида ишлайдиган мураббийларга қанча яхши гапирсанг шунча кам. Мазкур лойиҳа билан мен энг юқори раҳбарларга аслида футбол йўлида меҳнат қилаётган инсонлар кимлигини кўрсатиб қўйишни мақсад қилдим. Бу лойиҳада мен билан бирга иштирок этган Olcha Sayohat компаниясига, Абдусалом ва Ойбек акаларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шароитга қараб турли вилоят, туман ва қишлоқларни мана шундай ҳолда айланишни мақсад қилганман", - дейди Нодирхўжа Йўлдошев

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика