Найжел де Йонг: "Суҳбатларда Бернарду Силва дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тилга олинишга арзийди"

Sherzod Nurmatov
16 фев 2022, 17:42
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Найжел де Йонг Чемпионлар Лигасида "Спортинг" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:0) ярим ҳимоячи Бернарду Силвани мақтади.

"Бернарду Силва кутилганидан жуда паст баҳоланади. Суҳбатларда у дунёнинг энг яхши футболчиси сифатида тилга олинишга арзийди. У ҳар ҳафта ўзини намоён қилади", – деб ёзди де Йонг Twitter'да.

27 ёшли португалиялик футболчи "Спортинг"га қарши баҳсда дубль қайд этди ва голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NDJ_Official