Найим Қосимов Бутунжаҳон пляж ўйинларига тайинлов олди

Omonjon To`xtamirzayev
1 май 2023, 17:45
Жорий йилнинг 6-12-август кунлари Индонезиянинг Бали шаҳрида Бутунжаҳон пляж ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эътиборли томони, ушбу турнирда ҳакамлик қилиш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси — Найим Қосимов ҳам таклиф олди.

Хабарингиз бор, ушбу ҳакамимиз Таиланднинг Паттая шаҳрида март ойида бўлиб ўтган соҳил футболи бўйича Осиё кубогида ҳам ишлаб, турнир давомида 7 та баҳсни бошқаришга улгурган эди.

Шунингдек, Қосимов ОФК соҳил футболи курсини муваффақиятли якунлагач, ОФК Элита ҳакамлар рўйхатидан ҳам жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UzFHM