“Наврўз кубоги-2016”: икки кун натижалари

Narzulla Saydullayev
25 мар 2016
23-28 март кунлари “Бунёдкор” футбол клуби баҳорги таътилдан унумли фойдаланган ҳолда 2001 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказмоқда.

“Наврўз кубоги-2016” деб номланган мусобақада жами 8та жамоа иккита гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этмоқда. Учрашувлар “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида ўтказилмоқда.

Турнирнинг иккинчи кун натижалари билан танишинг:
“А” гуруҳи
“Андижон” – “Навбаҳор” 3:2
“Бунёдкор” – “Зарафшан” 7:0

“В” гуруҳи
“Насаф” – “Янгиер” 7:1
“Бухоро” – “Нефтчи” 1:1

Ортда қолган икки тур натижаларига кўра, “А” гуруҳида “Бунёдкор” тарбияланувчилари 6 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоаларида учтадан очко бор. Навоийликлар ҳисобида ҳозирча очко йўқ.

“Б” гуруҳида эса қаршиликлар ҳозирча йўқотишларсиз боришмоқда. “Бухоро” жамоасида 4 очко мавжуд. Фарғоналикларда бир очко, янгиерликлар эса ҳозирча очко жамғаришмаган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com