UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  1 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  2 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди Янгиликлар

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ЎФА тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали" турнири бошланган эди.

Бугун фестивал тарзда ташкиллаштирилган баҳслар ниҳоясига етди.

Дастлабки учрашуда “Пахтакор” жамоаси ёшлари Наманганнинг "Odil Junior" жамоасини мағлубиятга учратишди. Иккинчи ўйин “Локомотив” ва “Насаф” футбол академиялари ўртасида кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳисоб 2:2 кўринишида эди, саноқли дақиқалар қолганда пойтахтликлар ҳал қилувчи тўпни киритишди.

Фестивални ташкил этишдан мақсад натижа эмас, балки 14 ёшли ўсмирлар терма жамоасига номзодлар саралаб олиш эди. Мазкур терма жамоа бош мураббий Азамат Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар учрашувларни кузатиш жараёнида истеъдодли ёшларнинг рўйхатини тузишга эришдилар. Унга кўра, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоаларидан 5-6 нафардан, “Локомотив”, “Спартак” ва "Odil Junior" жамоаларидан 1-2 нафардан номзодлар терманинг дастлабки таркибига киритилишди. Мазкур сараланган таркиб эртага "Бунёдкор" футбол академиясида “Бунёдкор”нинг 15 ёшли тарбияланувчиларига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши белгиланган.


Табиийки, бу таркиб Абдураимов учун якуний эмас, таркиб йил давомида шаклланиб борилиши бош мураббийнинг иш режасидан ўрин олган. Қолаверса, яқинда 14 ёшлилар ўртасида ЎФА тақвими доирасида ўтадиган турнирдан кейин яна таркибга бир қатор номзодлар киритилиши белгиланган. Шу турнирлар сўнггида юз нафарга яқин кенгайтирилган таркиб тузилиши, апрель, март ва май ойларида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари давомида ёшлар саралаб олиниши ва якунда 30-40 нафарли таркиб шакллантирилиши бўйича режа ишлаб чиқилган.

Иш режасида шу йилнинг ёз ойларида Марказий Осиё давлатларининг бирида айнан шу ёшдаги ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё давлатлари  ўртасида ўзига хос халқаро турнир ўтказиш ҳам ўрин олган.  

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior" – 3:1
"Локомотив" - "Насаф" – 3:2

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика