UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  1 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  7 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  1 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  8 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  19 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  12 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Суперлиганинг 22-тури ниҳоясига етди.

Бугун 2 та ўйин ўтказилди.

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

"Локомотив" 2:2 "Андижон"

Мазкур учрашувлар ҳақида баъзи фактларни келтирамиз.

Намангандаги ўйин

1. Забихилло Ўринбоев Суперлиганинг жорий мавсумидаги биринчи голини урди. У Ўзбекистон чемпионатидаги охирги голини ўтган йилнинг ноябрь ойида урган эди.

2. Шуҳрат Мақсудов "Навбаҳор"га мураббийлик фаолиятида илк бор енгилди (олдинги 2 ўйиннинг бирида кучлар тенг келган, бир бор зафар қучганди).

3. Сардор Теляков гол урган 2-ўйинда ҳам "лочинлар" 3 очколи бўлишди. У 13-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўйин наманганликлар фойдасига ҳал бўлганди.

4. "Бунёдкор" қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонолмади.

20-тур. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор"

21-тур. "Бунёдкор" 1:1 АГМК

22-тур. "Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

6. "Навбаҳор" уй ўйинларидаги 7 ва 8-голларини урди (11-ўйинда). Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Турон" билан бирга).

7. "Бунёдкор" сафар ўйинларидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу борада фақат "Металлург" ва "Сурхон"гина "қалдирғочлар"дан ёмонроқ натижа кўрсатяпти.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Тоҳир Рафаелов илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтирди).

9. Учрашувни 5 127 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Тошкентдаги ўйин

1. Самуэль Опех "Локомотив" либосида 1-марта тўлиқ тайм ўтказди. У "темирйўлчилар" таркибига ёзда "Оқтепа" жамоасидан келиб қўшилганди.

2. "Андижон" Фарҳод Соҳибжонов гол урган 2-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. 

3. Бугун 2002 йилда туғилган Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локо" таркибидаги дебютини нишонлади.

4. "Андижон" қаторасига 4-турда мағлуб бўлмади.

5. "Локо" қаторасига 5-ўйинда ҳам 2 та гол урди.

6. "Андижон" мавсумда 2-бор 1 ўйинда 2 гол урди.

7. Бугунги дурангдан кейин Кумиков шогирдлари аутсайдерлар зонасидан юқорилади.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Исломбек Маматказин ("Андижон") ва Шоҳрух Исоқов ("Локомотив") илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтиришди).

9. "Андижон" 2010 йилдан бери "Локомотив"ни енголмайди.

10. Бугунги учрашувни 470 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика