UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  0 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:12ФИНАЛ. "Йокогама Маринорс" - "Ал Айн"  6 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  5 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  8 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  7 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда Бундеслига афсонаси билан шартнома тузиши мумкин  7 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  9 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  38 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  29

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов Янгиликлар

"Навбаҳор"да иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам билмайман. "Нефтчи" билан ҳам медалларга ҳаракат қиламиз" — Нурилло Тўхтасинов

"Нефтчи" трансферлар ойнаси очилмасданоқ ҳаракатни ҳаммадан аввал бошлади. Клуб 20 нобярь куни ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

. Ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмади. Узоқдан уриладиган чиройли голлар муаллифи Наманганда "йўқолиб" қолди. Нурилло Тўхтасинов бугундан "Нефтчи" машғулотларида астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар якунига етгач унинг фикрларини тингладик. 


"Лутфулла Тўраев "Нефтчи"да қолади" - "Нефтчи"нинг бугунги машғулотидан репортаж+Виталий Левченко билан интервью


- Ўтган мавсумдан қандай хулосалар олдингиз? Чунки "Бунёдкор"дан ажойиб спорт формасида кетиб "Навбаҳор"да ўз даражангизни тушириб юбордингиз...

- Ҳар бир футболчи ўйнашни истайди. "Навбаҳор"да яхши мавсум ўтказдим, дея олмайман. Тўғри медалларга эга чиқдик. Аммо ўзимда ўйин амалиёти кам бўлди. Ҳаёт давом этади. Эндиликда янада яхши ишлаб олдингидек голлар уришга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки, "Нефтчи"да ўзимни кўрсата оламан. 

-  Нурилло Тўхтасинов Наманганда рақобатда ютқаздими ёки бошқа сабаблар борми? Чунки позициянгизда кучли футболчилар кўп эди. Ташқаридан қараганда шундай таассурот қолдирди...

- Рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Рақобат бўлсагина футболчи ўсади. Жамоа олдинга силжийди. "Навбаҳор"га кучли футболчилар келди. Иккинчи даврада нима учун ўйнамаганимни ўзим ҳам очиғи билмайман. Машғулотларда астойдил тер тўкдим. Ўтган мавсум ортда қолди. Эндиликда янги марра сари интиламиз. 

- Хорижга кетишингиз кутилганди. Ўша паллада статистикангиз, ўйинларингиз айни юқори паллага чиқиб бўлганди. Ўзбекистон чемпионатида бир жойда қотиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Албатта, хориждан таклифлар келиб тушди. Аммо бу пайтда "Навбаҳор" яхши чорлов билан чиқди. Футболда олдиндан бирор нарсани айта олмайсиз. Эртага нима бўлишини билмайсиз. Худо хоҳласа ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга интиламан. 

- Виталий Левченко билан мақсадлар, нима кутаётганини барчасини гаплашиб олдингизми?

- "Нефтчи"да яхши жамоа шаклланган. Янги мавсумда мақсадларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳар бир учрашувда ишқибозларни хурсанд қиладиган натижа қайд этишимиз зарур. Виталий Григорьевич билан гаплашиб олдик. Жамоага мослашиб олиш бироз вақт керак. Вақт ўтгани сари бари изига тушиб бораверади. 

- Фаолиятингиз давомида биргина олтин медаль етишмаяпти...

- "Нефтчи" билан медаллар учун курашамиз. Мавсум охирида қилган ишларимиз самараси кўринади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика