UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  1 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  3 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  2 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  14 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  16 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23

"Навбаҳор" яна бир легионер билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Навбаҳор" яна бир легионер билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" футбол клуби яна бир трансферни эълон қилди.

Янги мавсумда ҳам юксак мақсадларни ўз олдига қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби мавсумлар оралиғидаги трансфер “ойнаси”дан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бугун “лочинлар” яна бир янги легионер футболчи билан шартнома имзолашди. Бу  украиналик ҳужумчи Александр Касьян.


Мазкур форвард 1989 йилнинг 27 январида Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Касьян бунгача Украинанинг “Ильичевец”  (Мариупол), “Шахтёр” (Донецк), “Заря” (Луганск), “Карпати” (Львов), Россиянинг “Томь” (Томск), “Химик” (Дзержинск), “Факел” (Воренеж), “Балтика” (Калининград) ва Курскнинг “Авангард” жамоаларида тўп сурган. Шунингдек, Украина U-17 ҳамда Украина U-21 терма жамоаларида ҳам ўйнаган.  

Биз – Касьянга севимли жамоамиз таркибида омад ёр бўлиб, ўз голлари билан “Навбаҳор” мухлисларини хурсанд этиши, шунингдек, “лочинлар”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика