UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  4 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик Янгиликлар

"Навбаҳор" ва "Насаф" = умидсизлик

Championat.asia сайти рус бўлими ходими Николай Егоричев "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг ҳозирги аҳволи хусусида иккита омилни келтириб ўтди.

Чемпионликка интилган ва ҳар бурчакда бу ҳақда бақираётган жамоаларнинг бундай ўйнашга ҳаққи йўқ.

Бу икки жамоа лигадаги энг кучли таркибга эга. Ва агар бу таркиб, аниқроғи, "терилган ўйинчилар" ҳам натижа бермаётган бўлса, нима учун бундай бўлаётганига иккита вариант қолади.

1) Мураббий омили. Агар мураббий кучли ўйинчиларни ўзаро ўйнатолмаса ва натижа бера олмаса, бу унинг айбидир. Ўйинчиларга мос тактика танламаган, футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмаган ва ҳоказо.



2) Футболчилар омили. Агар мураббий ҳамма нарсани тўғри бажарган ва жамоани ўйинларга яхши тайёрлаган деб ҳисобласак, қолган вариант шу. Эҳтимол, футболчилар чемпионлик учун курашадиган жамоаларда ўйнамагани учун жиддий муаммоларни ҳал эта олмаётгандир. Шунинг учун, ҳал қилувчи паллада улар панд беришмоқда. Масалан, улар қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмаяпти.



Катта эҳтимол билан бу икки омил ёнма-ён келади. Ҳар ким ўз йўлида айбдор.

Омадсизлик ва қулай имкониятлардан фойдаланишдаги оқсашлар ҳақида хоҳлаганингизча гапиришингиз мумкин. Лекин сиз ("Насаф" ёки "Навбаҳор") чемпионлик учун курашмоқчи бўлсангиз, унда "Андижон", "Қизилқум", "Олимпик", "Металлург", "Динамо" каби жамоаларни мағлуб этишингиз керак. Агар сиз бундай рақибларга қарши ўйинларда очко йўқотсангиз, асосий рақиблар билан ўйинларда нима бўлади?

Буларнинг барчаси яна чемпион ўзгаришини кўрмаслигимизга олиб келиши мумкин. Қайсидир маънода қайта ишга туширилган "Пахтакор"да жадаллик кучаймоқда. Шу билан бирга, Максим Шацких шогирдлари ҳали "чемпионлик ўйини"ни кўрсатгани йўқ. Аммо "Навбаҳор" ва "Насаф"да ҳам худди шу ҳол кузатилмоқда.

Балки бу мавсумдаги ягона "умид" – ОКМК.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика