UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"дан йирик мағлубият қабул қилди, Шомуродов эса...  31 01:25"Реал" ҳимоячиси сўнгги 5 йилда Ла Лигадаги битта ўйинда илк бор гол ва ассист қайд этди  0 00:40АПЛ. "Ноттингем" - "Челси" 2:3   0 00:35АПЛ. "Тоттенхэм" - "Бернли" 2:1   0 00:33Роналду 4 мавсумдан бери миллий чемпионатларда ғолиб чиқмаяпти  1 00:30АПЛ. "Фулхэм" - "Манчестер Сити" 0:4   0 00:25ЛаЛига. "Гранада" - "Реал Мадрид" 0:4   0 00:11Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"  1 23:58"Пахтакор" "Олимпик"ка қарши 90-дақиқада ғалабани илиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 23:31АПЛ. "Челси" "Ноттингем Форест"га қарши ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда камбэк қайд этиб, ғалабани ўзиники қилди!  7 23:25Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"  0 23:21Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Гранада"ни тор-мор этди  5 23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  9 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  3 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2

"Навбаҳор" ва бошқа жамоалар таклифи? Қадрдон жамоамга қайтдим" — ёхуд "Олимпик" ҳужумчисининг янги мавсумдаги режалари маълум Янгиликлар

"Навбаҳор" ва бошқа жамоалар таклифи? Қадрдон жамоамга қайтдим" — ёхуд "Олимпик" ҳужумчисининг янги мавсумдаги режалари маълум

Ўтган мавсумда Суперлигада илк бор дебют қилган "Олимпик" том маънода рақиблари учун "чақилмас ёнғоқ" бўла олди.

Гарчи уларда асосий мақсад олимпия терма жамоасига футболчи етказиб бериш бўлсада, чемпионат баҳсларида ҳар бир ўйинда жиддий кураш таклиф қилишди. Ижара асосида тўп тепган Пўлатхўжа Холдорхонов бу борада ўзининг фикрини билдириш билан биргаликда, кейинги йил фаолиятини қаерда ўтказишига ҳам аниқлик киритиб ўтди.-

- Яқинда "Олимпик"дан кетганингизни эълон қилдингиз. Буни аввалдан режалаштирганмидингиз ёки мавсум якунидаги таклифлардан келиб чиқиб шу қарорга келдингизми? 

- "Олимпик" мени бир йилга ижарага олган эди. Шу вақт ичида жамоага ёрдамим теккан бўлса, хурсандман. Суперлигада ўйин амалиётига эга бўлдим. Берилган ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Мавсум ниҳоясига етгач ижара муддатим якунланди. Қадрдон жамоам "Пахтакор"га қайтдим. 

- Тимур Кападзе билан ишлаш қандай бўлди?

- Аввало жамоадаги барчага, Тимур Кападзега ўзимни миннатдорчилигимни билдираман. Озми-кўпми ўсишга эришдим. Катта тажриба олдим, дея оламан. Менимча, "Олимпик"да ўйнаётан ҳар бир футболчида бундай имконият бўлди. Суперлигада кучли рақибларга қарши майдонга чиқдик. 

- Мана шу учрашувларда натижа ва тажрибадан ташқари яна қандай муҳим нарса олинди? 

- "Олимпик" Париж-2024 олимпиадаси йўлида тузилган жамоа. Бу дегани кўпроқ тажриба олиш керак. Иккинчидан ғолиблик ҳиссини ўзимизга сингдирдик. Ютсак бўлар экан-ку, қўлимиздан келар экан, деган ишонч пайдо бўла бошлади. Бу жамоада иқтидорли футболчилар жамланган.

- Сизга "Навбаҳор" таклиф билан чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо "Пахтакор" буни рад этди. Бундан хабарингиз бормиди? Таклифларга қандай муносабатда бўляпсиз?

-  Ҳозир таклифлар, қизиқишлар ва бошқа масалаларни ўйлаётганим йўқ. Бунинг пайти ҳам эмас, деб ўйлайман. Чунки "Пахтакор"га қайтиб тўп тепишни ва голларим билан наф келтиришни ўйламоқдаман.

- "Пахтакор"даги дебютингиз ва илк голингиз ОЧЛ учрашувига тўғри келган. Демак иккинчи бор бундай имконият бўлиши эҳтимоли катта. Айниқса ҳозирда ҳужум чизиғига рақобатдан келиб чиқсак...

- Бу жамоада доим ҳар қандай даврда сифатли футболчилар жамланган. Ҳужум чизиғини кучсиз демаган бўлардим. Ўз ўйинимни кўрсатишга ва голлар билан ғалабалар келтиришга ҳаракат қиламан. 

- Жаҳон чемпионати финалини терма жамоа аъзолари билан томоша қилдингиз. Футболчилар орасида қандайдир қизиқарли баҳслар юзага келдими?

- Айни пайтда терма жамоа билан йиғинда бўлиб турибмиз. Шу боис финални бирга томоша қилдик. Икки жамоага ҳам мухлислик қилганлар бўлди.  Финал учрашуви қандай ўтганини, ҳиссётларини ҳамма кўрди. Менимча турнирнинг сўнгги ўйини бундай даражада ҳали бўлмаганди. Тортишувлар, кескинликлар, голлар ва пенальтилар серияси, шунчаки ажойиб. Якунда мен мухлислик қилган Аргентина ғалаба қозонди. 

- Францияга мухлислик қилганларга нима дея оласиз?

- Франция мухлисларига сабр тилайман. Улар олтин медалларга жуда яқин келди. Кейинги Жаҳон чемпионатида омад тилайман. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика