UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  0 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  6 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  11 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Шевченко кетди, Каримов машғулотга қўшилди

Теглар :  Навбаҳор
Жамоа аъзолари бугунга режалаштирилган машғулотларни якунига етказишди.

Эрталабки машғулот “Бунёдкор” футбол клуби академияси майдонида ўтказилган бўлса кечки пайт футболчилар тренажёр залида шуғулланишди. Шу ўринда бугунги машғулотларга янги ўйинчиларни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Тажрибали ҳимоячилардан бири Хайрулло Каримов Тошкентдаги йиғин бошлангач, жамоамиз билан деярли бирга бўлсада машғулотларда қатнашмаётганди. Бугундан Каримов ҳам “Навбаҳор” сафида шуғулланишни бошлади. Шунингдек, жамоамиз таркибига олдинги мавсумларни Қаршининг “Насаф” клубида ўтказган дарвозабон Алибек Туробов ҳам қўшилди. 1993 йилда туғилган ушбу посбон ҳозирча кўрикдан ўтмоқда. Бундан бир неча кун олдин мураббийлар штабидан ўрин олган Микола Шевченко айни пайтда жамоамиз билан бирга эмас. Ушбу мутахассис соғлиғи билан юзага келган муаммолар туфайли “Навбаҳор”да фаолият олиб бормайдиган бўлди. 2015 йилги мавсум сўнггида Шевченко кўзини операция қилдиргач “Металлург” билан хайрлашганди. Орадан маълум вақт ўтгач мураббийни соғлиғи яна безовта қилганлиги сабабли “Навбаҳор” лагерини тарк этди. Бугунги машғулот чоғида таркибда яна бир йўқотиш бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ярим ҳимоячи Ғайрат Жўраев жароҳат олиб яна маълум муддатга сафдан чиқди. Ёдингизда бўлса Жўраев оғир жароҳатдан кейин ўзининг аввалги спорт  формасини тиклаётганди. Футболчини оёқ суяги дарс кетганлиги боис унга гипс қўйилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика