UZ

Сўнгги янгиликлар

12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  4 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Навбаҳор" сафида Александр Алумона кўрикдан ўтади Янгиликлар

"Навбаҳор" сафида Александр Алумона кўрикдан ўтади

Бугун "Навбаҳор" Тошкентда ташкил этилган йиғинни якунлайди.
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, йиғин сўнггида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат ўйини ўтказилади.

Жиззахликларга қарши учрашув соат 12.00да бошланади. Бироз олдин жамоамиз сафига россиялик футболчи Александр Алумонани келиб қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Фаолиятининг асосий қисмини Беларусь чемпионатида ўтказган ҳужумчи кўрикдан ўтиш учун Россиядан таклиф қилинди. Агарда Алумонанинг ҳаракатлари мураббийларимизга манзур бўлса янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлади.

Футболчи футболчилик фаолияти давомида умумий ҳисобда 145 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган. Александр Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ҳам майдонга тушишга улгурган. ЧЛда саккизта учрашувда битта гол урган. Европа лигасидаги ўйинлари сони эса тўрттани ташкил этмоқда.

Алумона гарчи Россия фуқароси саналсада ва Москвада туғилган бўлсада, келиб чиқиши африкаликларга бориб тақалади. Александр фаолиятини Венгриянинг “Дунаканьяр-Вац” клубида бошлаган. Лекин, ҳужумчи ушбу клуб сафида у қадар кўп вақт бўлмади. 2003 йили клуб аъзосига айлангач тўртта ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини бир бор нишонга олди. 2004 йилнинг иккинчи ярмида эса “Фехервар”га кўчиб ўтди. Бу жамоа сафида 2007 йилги мавсумгача 43 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди. Кейинчалик футболчи Беларуснинг “Неман”, БАТЭ, “Шахтёр”, “Гомель”, “Нафтан”, “Белшина” ва “Ислочь” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2013 йили “Тобол” сафида ҳам тўп суришга улгурган.

Ўтган мавсум иккинчи ярмида Алумонага “Қайсар”дан таклиф тушганди. Лекин, маълум сабабларга кўра клуб вакиллари уни рўйхатдан ўтказа олишмаганди. Шу сабабли, ортга қайтган ҳужумчи биринчи лига жамоаси сафидан жой олишга мажбур бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика