UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  25 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар бўйича “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев,”Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, мураббий Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, бундан ташқари, футболчилардан Иван Соловьёв, Игорь Голбан, Руслан Болов, Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов “Навбаҳор”га мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклиф этилганлиги асоссиз эканлиги, Мўминжонов билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганлигини айтиб ўтди.

Футболчилар ҳам ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатдан анча йироқ эканлиги, клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, жамоадаги ички муҳит аъло даражада эканлиги, фақатгина сўнгги ўйинларда жамоадан омад юз ўгираётгани, кейинги ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солишлари, “Насаф” билан бўладиган ўйинда жамоанинг омадсизлигига барҳам бериб, ғалаба қозониш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам “Навбаҳор” жамоасига бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика