UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. Бугун иккита ўйиндан онлайн ҳисоб  5 00:55Кулибали “Барселона”га қарши илк учрашувни ўтказиб юборади  0 00:29АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 1:0  3 00:20ЕЧЛ. Бугунги баҳсларни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар билан танишинг  5 00:00АПЛ. “Манчестер Сити” – “Вест Хэм”: таркиблар маълум  1 23:46“Интер” Вертонген ва Мертенсни текинга қўлга киритиши мумкин  2 23:19Жиру: “Челси”да кўпроқ ўйнаб, Евро-2020да қатнашмоқчиман”  0 22:32“Барселона” Брэйтуэйт учун 18 миллион евро тўлайди  9 22:15Навоийда "Спорт мактаблар лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди  0 22:02Зойир Мирзаевнинг Қашқадарё футболи раҳбарлари билан учрашуви қандай ўтди?   13 21:55“Ростов” – “Мольде” баҳси якунланди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  3 21:34Хавининг жамоаси нечта ўйиндан буён ютқазмаяпти?  2 21:05“Атлетико” президенти: “Энфилд” УЕФА талабига жавоб бермайдиган жуда эски стадион”  60 20:40Холанд Роналдунинг диета режимидан андоза олган  16 20:15Европа Лигаси. “Олимпиакос”га қарши сафардаги баҳс олдидан “Арсенал”да йўқотишлар бор  9

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Ўйин атрофидаги вазият, гулдаста кўтарган аёл, Европача мухлислик, автомобилда сотилаётган чипталар ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Пахтакор". Ўйин атрофидаги вазият, гулдаста кўтарган аёл, Европача мухлислик, автомобилда сотилаётган чипталар ҳақида

Сўнгги вақтларда футбол мухлислари ўртасида "ўзбекча классико" дея таъриф берилаётган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги узоқ кутилган ва катта қизиқишларга сабаб бўлган учрашув ҳаш-паш дегунча якунига етди.

Кечагина ушбу беллашув бошланишини интиқлик билан кутаётган, Канчельскис-Арвеладзе рақобатига тезроқ гувоҳ бўлишни истаётган бўлсак, бугун эса ўша ўйин тарихда қолди. Coca Cola Суперлиганинг жорий мавсумда мазкур икки жамоа ўртасида дастлаб Тошкентда бўлиб ўтган драматик учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунига етган бўлса, кеча Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда 18500 нафар мухлис қаршисида ўтган ўйин тошкентликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Энди ҳарчанд истасак ҳам бу икки клуб ўртасидаги навбатдаги "жанг"ни кўришимиз учун келаси мавсумни кутишимизга тўғри келади.



Ўзбекистон чемпионатига асос солинганидан буён унда узлуксиз иштирок этиб келаётган иккита клуб ўртасидаги беллашувни ёритиб бориш учун Наманган шаҳрига ўйин бошланишидан икки соат аввал етиб бордик. "Марказий" ўйингоҳ томон борар эканмиз, шу куни шаҳарда футбол шукуҳи кезиб юрганинига гувоҳ бўлдик. Ҳар доим стадионга бориш учун "Чорсу"дан 4-йўналишдаги таксидан фойдаланамиз, бу гал ҳам шундай бўлди. Шунчаки футболга қизиқувчи шахс сифатида бизни олиб кетаётган ҳайдовчи ва йўловчилар билан "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"га қарши кечадиган учрашуви хусусида суҳбатлашдик. Тушунишимизча, кечаги учрашувдан олдин мезбон мухлисларга Андрей Канчельскиснинг жамоа бош мураббийлигига қайтиши ғалабага бўлган ишончни янада шакллантирибди. "Пахтакор" қанчалик кучли бўлмасин, ушбу учрашувда "Навбаҳор"дан фақат ғалаба кутаётганликлари улар томонидан билдираётган фикрларда яққол сезилиб турарди. Бу орада таксига онасининг туғилган кунига каттакон гулдастани совға тариқасида олиб кетаётган аёл чиқди. Гулдастанинг тепасига чиройли ҳарфлар билан "Меҳрибон онажонимга" деб ёзиб қўйилган экан, ўрнак олса арзийди. Аёлдан ушбу гулдастани суратга олиш учун рухсат сўрашга энди оғиз жуфтлаган эдикки, ҳайдовчи стадионга етиб келганлигимизни айтиб қолди. (Эссиз гулдастани суратга олишга улгурмадикда) Стадион атрофи бир талай футбол мухлислари билан тўлган, кимдир чипта учун навбатда турган бўлса, кимдир қўлида чипта билан дўстини кутаяпти, кимдир ўйингоҳ кириш эшиги томон шошаяпти, хуллас бундай жараённи сиз бир неча бор кўрганлигингиз аниқ. Учрашув ҳақида мезбон мухлислар билан суҳбаташиш жараёнида уларнинг бири билан суратга тушишга ҳам улгурдик.



Ҳар гал Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга келганимизда ўйин чипталари махсус автомобилларда сотилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Биз буни ёзиш орқали кимнидир айбдор санамоқчи эмасмиз. Бу услубни ЎФА ҳам вилоятларда бўлиб ўтадиган турли ёшдаги терма жамоалар учрашувида қўллаб туради. Бу орқали футбол мухлисларига қулайлик яратилади, чипта сотиш учун махсус дўконлар олдида турнақатор навбатлар, ур-йиқит холатлари юзага келмайди, шунчаки эътиборни тортадиган жараён эканлиги сабаб бу ҳақида ёзаяпмиз холос.



Стадионга кириб борар эканмиз, бу масканда ҳақиқий футбол байрами бўлиб ўтаётганлигини ҳис этдик. Майдон холати аъло даражада, "Марказий"да ўйинга тайёргарлик ишлари авжида эди.



Ниҳоят орзиқиб кутилган учрашув бошланди. Ёдингизда бўлса, ўтган гал бизга матбуотчилар хонасида жой топилмаганлиги ҳақида ёзган эдик. Бу гал эса ундай бўлмади, "Навбаҳор" матбуот хизмати учрашувни ёритиб борадиган ҳар бир журналист учун алоҳида ўрин ташкиллаб қўйибди, бу борада уларга ўйин шарҳида сайтимиз номидан миннатдорчилик билдириб ўтдик. Матбуот ходимлари жойлашган медиа марказдаги муҳитни хеч кўрганмисиз? Ҳар бир нашр вакили ноутбук қаршисида ўтириб, учрашувдаги жараёнларни биринчи бўлиб ёритиш мақсадида тезкор ҳаракат қилишади, биров билан бировнинг иши йўқ, бош қашлашга вақт топилмайди. Умуман олганда футболга оид ўзбек нашрлари ўртасида дўстона муҳит ҳукмрон, хеч кимда бир-бирига нисбатан адоват йўқ. Рақобат эса бор албатта. Рақобатнинг бўлиши сифатнинг ортишига сабаб бўлишини барчамиз яхши биламиз. Хуллас, медиа марказда қизғин иш жараёни бошланиб кетди.

Кечаги ўйинда стадиондаги атмосфера шу қадар ажойиб эдики, таърифлашга сўз топиш қийин, қисқаси ЕЧЛ учрашувларидаги холатни тасаввур қилаверинг. Стадионда Ватанимиз байроғининг жозибали қиёфаси намоён бўлиши эса барчамизни бирдек тўлқинлантириб юборди.


Айтганча, мақола сарлавҳасида Европача мухлислик ҳақида айтиб ўтган эдик. Кечаги учрашувдаги атмосферани ЕЧЛ учрашувларига қиёслаганлигимизнинг яна бир сабаби мана шу суратда акс этган. Этика қоидаларига асосланиб, бу холатни батафсил ёзиб ўтиришни лозим топмадик, шунчаки футбол мухлиси эҳтиросларини жиловлай олмаган холда ўзбек футболи юлдузлари жам бўлган майдонга тушиб кетди.



Кечаги учрашув кутилганидек кескин курашларга бой, томошабоп руҳда ўтди. Бу каби баҳслар ҳар қандай футбол мухлисига манзур бўлиши шубҳасиз. Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувидан катта таасуротлар олиб, иш жойимизга қайтдик.





Бекзод Толибов, Жаҳонгир Файзуллаев Намангандан махсус

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг