UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол Янгиликлар

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол

Якунланган мавсумнинг 2-даврасидан бошлаб, Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўша пайтда Ўзбекистон U-19 ёшлар бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ёш ва маҳоратли мутахассис Отабек Ғуломхўжаев селекционер мураббий сифатида иш бошлаганди.

Ушбу мутахассис борасида тўлиқроқ тўхталадиган бўлсак, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўз пайтида футболчи сифатида фаолият юритиб, Тошкентнинг “Миробод” (2-лига, 1999 йил), шунингдек, ўша пайтда Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этган “Трактор” (Тошкент) клубининг ўринбосарлар (2000 йил), бундан ташқари, Андижоннинг “Андижон” (2001 - 2002 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Афсуски, жиддий жароҳат сабабли, Ғуломхўжаев 2002 йили, яъни, айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Шундан сўнг, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик фаолияини бошлаб, 2003 – 2007 йиллар давомида “Пахтакор” футбол академияси, 2008-2019 йиллар мобайнида эса “Бунёдкор” футбол академиясида фаолият олиб борди.

Шунингдек, Ғуломхўжаев 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.



Отабек Ғуломхўжаев яқинда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди ва энди бутун эътиборини “Навбаҳор”га қаратмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, ёш ҳамда келажаги порлоқ мутахассис жамоамизнинг селекция ишларида анча фаол. Боиси, у “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг футбол академиялари, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларидаги фаолияти давомида мамлакатимизнинг кўплаб иқтидорли ва маҳоратли футболчиларини шуғуллантирган ҳамда уларнинг имкониятларини жуда яхши билади. Шу боис, Отабек Ғуломхўжаев айни пайтда юртимиздаги кўплаб ёш ва маҳоратли футболчилар билан музокара олиб бормоқда.

Айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг селекция борасидаги саъй-ҳаракатлари билан “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига Ўзбекистоннинг 30 нафарга яқин энг иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчилари жалб этилишган.

Улардан қайсинилари мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг фаол ҳаракатлари боис, жамоамизнинг таркиби янги мавсумда анча ёшариши эҳтимоли юқори.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика