"Навбаҳор" - "Нефтчи" ўйинида Равшан Эрматов ишлайди

Narzulla Saydullayev
11 авг 2015, 13:30
18-турнинг марказий ўйини "Навбаҳор" ва "Нефтчи" ўртасида бўлиб ўтади.

ПФЛ ушбу баҳсга ФИФА ҳаками Равшан Эрматовни тайинлади. Бу мавсумда Эрматов иккала жамоанинг учтадан ўйинида ишлади. Эътиборлиси биринчи даврада ушбу жамоаларнинг Қўқонда кечган учрашувида ҳам айнан Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками фаолият олиб борган эди. Ўшанда "Нефтчи" 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

"Нефтчи" Эрматов бошқарган қолган икки баҳсда ютқазган - "Насаф"га 0:1 ва "Шўртан"га 1:4. "Навбаҳор" бу мавсумда ушбу ҳакам бошқарган учала ўйинда ҳам ютқазган - "Андижон"га 2:3 ва "Локомотив"га 1:5. 

Водий дербиси 15 август куни Намангандаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

«Навбаҳор» (Наманган) - «Нефтчи» (Фарғона)
Ҳакамлар
:  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia