UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  1 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  39 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27

"Навбаҳор": Иқтидорли ёшлар учун танлов Янгиликлар

"Навбаҳор": Иқтидорли ёшлар учун танлов

"Навбаҳор” ёшлар жамоаси ҳамда вилоят шарафини биринчи лигада ҳимоя қилаётган жамоалар сафида маҳаллий иқтидорли футболчиларни тўп суришини таъминлаш мақсадида 13-16 декабр кунлари Наманган шаҳрида мусобақа бўлиб ўтади.
Мазкур турнирда вилоятдаги спорт ва футбол мактабларида шуғулланаётган 1996-1997 йилларда туғилган ўйинчилардан ташкил топган жамоалар иштирок этишади. Мусобақадан ўрин олан учрашувларда майдонга тушиб ўзини кўрсатган иқтидорли футболчилар саралаб олинади.

Турнир якунида жамоалардан танлаб олинган ёшлардан уч-тўртта таркиб шакллантирилиб, ҳал қилувчи ўйинларда иштирок этишади. Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси ҳамда “Навбаҳор-Умид” футбол мактабида фаолият юритаётган мураббийлар кузатиб боришади ва муносибларни тавсия қилишади.

Турнирнинг сўнгги кунида ўтказиладиган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам кузатади. Якунда барчаси сарҳисоб қилиниб, мураббийлар кенгаши томонидан иқтидорли деб топилган футболчилар “Навбаҳор” ёшлар жамоасида шуғулланиш имконига эга бўладилар. Маълумот ўрнида мусобақа Наманган вилоят футбол федерацияси ва "Навбаҳор" футбол клуби ташаббуси билан ўтказилаётганлигини келтириб ўтиш жоиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика