UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  20 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  20 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди

Шу кунгача Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти лавозимларида фаолият юритиб келган Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров 25 сентябрь куни Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хайрулло Бозоров 2015 йил 25 ноябрь кунидан буён айни вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўтган сал кам 5 йилга яқин вақт давомида Хайрулла Ҳайитбаевич вилоятни янада ривожлантириш, обод қилиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. Спорт, шу жумладан, футболнинг ашаддий мухлиси бўлган вилоятнинг собиқ раҳбари даврида Наманганда миллионлар ўйинига бўлган эътибор анча ошди.




Жумладан, вилоят футбол ассоциациясига таниқли собиқ футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев 1-вице-президент этиб тайинланди. Вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор” 2018 йилда 14 йиллик танаффусдан сўнг, бронза медалини қўлга киритди.

Айнан Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши боис, Намангандан кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқишди. Бунга мисол тариқасида айни пайтда “Навбаҳор” ва ёшлар жамоасида тўп сураётган Азизбек Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Сардор Теляков, Комилжон Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев, Ислом Абдуллахонов, Улуғбек Акназаров, Комилжон Тожиддинов ҳамда Ҳусайн Эргашбоев каби футболчиларни келтириш мумкин.

Айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси билан асли наманганлик бўлган кўплаб ўйинчилар “Навбаҳор”га қайтарилди.

Бунга Азимжон Аҳмедов, Ғиёсжон Комилов, Тоҳиржон Шамситдинов, Исломбек Исоқжонов, Ислом Рашидхонов, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевларни мисол келтириш жоиз.



Наманган вилояти собиқ раҳбарининг миллионлар ўйинига бўлган улкан эътибори боис, узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Навбаҳор”дан биратўла 5 нафар футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига жалб этилди.

Бундан ташқари, айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ майдони ҳамда унинг захира майдонининг майсаси янгиланиб, ҳар икки майдон замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, “Марказий” ўйингоҳга катта ҳажмдаги замонавий LED табло, шунингдек, ҳаракатланувчи матнли электрон таблолар ўрнатилди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, болалар футболига ҳам катта эътибор қаратди.

Айнан Хайрулла Ҳайитбаевичнинг қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор”нинг U-18 ёшлар жамоаси U-18 жамоалари ўртасидаги чемпионатда қаторасига 2 йил 2-ўринни қўлга киритди. Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактаби ва “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли “Навбаҳор - Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари кўплаб республика ҳамда халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритишди.

Футболга кўрсатган улкан эътибори сабабли, Хайрулло Бозоровга 2018 йили Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг махсус кубоги топширилганди.



Шунингдек, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабининг замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда кенг оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги салмоқли ҳиссалари учун Хайрулло Бозоровни мамлакатимизда жорий этилган “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.



Қисқаси, Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров вилоят раҳбари сифатидаги сал кам 5 йиллик фаолияти давомида Наманганни ҳар томонлама ривожлантирди ҳамда футболга ҳам катта эътибор қаратди.

Хайрулло Ҳайитбаевич "Навбаҳор"нинг ўз майдонида ўтказиладиган ҳар бир ўйинига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг кўнгилларини кўтариб, ғалабалар сари руҳлантирарди.

“Навбаҳор” ПФК Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоровга янги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади.

Барчаси учун Сизга раҳмат, Хайрулло Ҳайитбаевич!, - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика