UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

"Навбаҳор": Фахрийлар доимо эъзозда! Янгиликлар

"Навбаҳор": Фахрийлар доимо эъзозда!

Бугун 9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

Ушбу кун муносабати билан “Навбаҳор” ПФК директор биринчи ўринбосари Илҳомжон Мирзабоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, клуб маркетинг бўлими бошлиғи Соҳибжон Набиев, маркетинг бўлими ходими Расулжон Акрамов, “Навбаҳор” ПФК матбуот ва медиа хизмати ходимлари, шунингдек, бир гуруҳ жамоа мухлислари фахрийларни зиёрат қилишди.

Клуб ходимлари жумладан, Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда 1983-2012 йиллар давомида турли лавозимларда, шу жумладан, бош муҳандис, директор бўлиб фаолият юритган Рустам Ҳамидович Бурнашев, ”Навбаҳор” жамоасида 1974-1979 йилларда футболчи, 1980 – 2008 йилларда мураббий сифатида фаолият юритган Павел Константинович Ким, шунингдек, 1941-1945 йилларда 2-жаҳон урушида иштирок этиб, Ленинград қамали азобини бошидан кечирган Любовь Михайловна Капитонованинг хонадонларига ташриф буюриб, бу фахрийларни Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан табриклаб, уларга “Навбаҳор” ПФКнинг махсус совғаларини топширишди.

Фахрийлар уларга кўрсатилган иззат – икром учун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдириб, уларнинг ҳақларига дуо қилишди ҳамда жамоага доимо омад ёр бўлишини тилашди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика