"Навбаҳор" деярли 9 йилдан сўнг олий лигада бир ўйинда 5та гол урди

Narzulla Saydullayev
16 май 2016, 18:35
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 9-турда ўз уйида "Қўқон-1912" билан куч синашди.
Учрашувда "Навбаҳор" ўз мухлислари қаршисида 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Сўнгги бор "лочинлар" бир учрашувда бешта голни 2007 йил 18 июнь куни ўз уйида "Локомотив"га қарши баҳсда (6:2) урганди.

Шундай қилиб, орадан 8 йил 10 ой 26 кундан сўнг "Навбаҳор" олий лигада бир ўйинда рақиблар дарвозасига 5та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia