"Навбаҳор": Чойга рухсат берилди
17 мар 2016 14:14
Янгиликлар
"Навбаҳор": Чойга рухсат берилди
Мавсумлар оралиғида жамоамизга таклиф этилган жанубий кореялик футболчи Хюнйеон Чойга ниҳоят шифокорлар майдонга тушишига рухсат беришди.
Хабарингиз борки, футболчи аввалига тиббий кўрикдан ўта олмаганлиги сабабли маълум вақт давомида юзага келган муаммони ҳал қилиш билан машғул бўлди. Миллий олимпия қўмитаси қошида фаолият юритаётган тиббий марказ ходимлари Чойни чуқурлаштирилган текширувдан ўтказишди. Кейинчалик легионер Республика кардиология марказида ҳам текширувдан ўтказилди. Малакали шифокорлар кўригидан ўтган Чойга ниҳоят рухсат берилди. Эндиликда футболчи жамоа сафига қўшилиб машғулотларда қатнашишни бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар