"Навбаҳор" билан ўйинда жароҳат олган Азиз Ғаниев "Навбаҳор"га қарши баҳсда сафга қайтди

Narzulla Saydullayev
12 апр 2019, 20:49
Суперлиганинг 4-турида "Насаф" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу ўйиннинг иккинчи бўлими аввалида майдон эгалари сафида Азизжон Ғаниев майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум ўртасида жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Японияда операция қилинган футболчи 7 ойдан ортиқ вақт даволанди.

Қизиғи ўша жароҳатни Қаршида айнан "Навбаҳор"га қарши баҳсда олган эди. Бугун айнан "Навбаҳор" билан Қаршидаги урашувда яшил майдонга қайтди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia