UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" 1:1. Погба пенальтидан гол ура олмади  54 01:35Дембеле жароҳат олди  5 00:45Сарри зотилжам билан касаллангани аниқланди  7 00:30РПЛ. Москва дербиси 6-турга якун ясаб берди  0 00:12Расман: "Арсенал" ҳимоячиси фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 23:27Футболчилар харидига энг кўп маблағ сарфланишига сабабчи мураббийларнинг кучли бешлиги тузилди  17 23:05АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди   20 22:55Балотелли: "Отамнинг орзуси ушалди, онам кўз ёшларини яшира олмади"  5 22:35Коутиньо: "Барселона"даги фаолиятим мен ўйлаганчалик чиқмади. "Бавария"да эса узоқ қолишга умид қиламан”  13 22:30Топ-клублар таркиби жорий ёзда қанчалик ўзгарди  2 22:10Пушкаш-2019. Йилнинг энг чиройли голига номзодлар кучли ўнлиги эълон қилинди  11 22:00Olamsport: Ўзбекистонлик спортчи UFC президенти билан учрашди, Истомин Зверев билан ўйнайди ва бошқа хабарлар  0 21:55Мальдини Мариано Диаснинг трансфери борасида "Реал" билан музокара ўтказади  1 21:45Бугунги куннинг энг муҳим хабарлари (19 август)  1

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси Янгиликлар

"Навбаҳор" - АГМК учрашуви превьюси

АГМК матбуот хизмати "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан бўлажак учрашувга превью ёзди.

"Суперлиганинг 16-тури доирасида тўқнаш келадиган рақибимиз "Навбаҳор" билан умумий ҳисобдаги 24-тўқнашув остонасидамиз.

Бунга қадар наманганликлар билан жами 23 маротаба дуч келганмиз. Ўзаро ўйинлардаги натижаларда тарози палласи бизнинг фойдамизда. Ўтказилган учрашувларнинг 10таси бизнинг ғалаба билан якунланган бўлса, 6 баҳсда дуранг қайд этилган ва 7 бор рақиб ютуққа эришган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик биз томонда: 33-32.

Жорий мавсумнинг биринчи давраси доирасида ўтган Олмалиқдаги беллашувда ғолиб номи аниқланмаганди. Ўшанда қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳар иккала томон биттадан гол уриб, якунда дурангга имзо чекилганди. 

Айни пайтда турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, рақибимиз "Навбаҳор" 15-турдан кейин 22 очко тўплаган ҳолда 6-поғонада бормоқда. Жамоамиз эса 13 очко билан 11-ўринда.

"Навбаҳор"да жорий мавсум ўртасида истеъфо кузатилганди. Андрей Канчельскис қўл остида чемпионатни бошлаган наманганликлар айни пайтда сербиялик Деян Журжевич бошқарувига ўтган. "Навбаҳор" жорий мавсум ўз уйидаги иккита ўйинда имкониятни бой берган. Дастлаб "Бунёдкор" "Навбаҳор" Фарғонада номинал мезбонлик қилган ўйинда зафар қучган бўлса, иккинчи давра аввалида "Қизилқум" Наманганда мезбонларни хафа қилганди.

АГМК бу баҳсга анча пухта ҳозирлик кўрмоқда. "Машъал"га қарши кубок ўйинидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан футболчилар 6 августдан бошлаб машғулотларга киришишди. "Навбаҳор" билан баҳсга жиддий тараддуд кўраётган жамоамиз бугун эрта тонгда Наманганга етиб келди ва учрашувдан олдинги машғулотни ўйин бўладиган стадионда ўтказади.

Таркибга келадиган бўлсак, катта йўқотишлар йўқ. Фақатгина мавсум стартида жароҳатланган Расул Йўлдошев ўйинни ўтказиб юборади. "Навбаҳор"да эса легионер ҳимоячи Славко Лукич ҳамда биринчи даврада Олмалиқда кечган баҳсда жароҳатланган Абдужамол Исроилов эртанги учрашувда қатнашмайди. Шунингдек, кубок беллашувида кичик жароҳат олган Александр Касьяннинг эртанги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.

Қайд этиш керакки, "Навбаҳор"га қарши баҳсда жамоамиз сафига янги келиб қўшилган Жасур Яхшибоев АГМК таркибидаги дебют ўйинини ўтказиш имкониятига эга. 

Эртанги учрашувда майдон эгалари "Навбаҳор" жамоаси қизил рангли либосда, жамоамиз эса оқ рангли формада майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - АГМК  учрашуви 10 август куни Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда, соат 20:00да бошланади. Учрашувни "Маҳалла" телеканали жонли эфирда кўрсатишни режалаштирган.

АГМК жамоаси Намангандан 2010, 2011 ва 2013 йилги мавсумларда ғалаба билан қайтишни уддалаган. Умид қиламизки, эртанги баҳсда эса сўнгги бор 6 йил олдин Наманганда қайд этилган муваффақиятни такрорлаймиз ва Олмалиққа муҳим 3 очко билан қайтамиз!

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад тилаб қоламиз", - дейилади АГМК клубининг телеграмдаги расмий каналида.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

+2   
09 авг 14:17:55
Nematjon
НАВБАХОРГА ОМАД! лочинлар уз сайтида фикр колдириб булмаяптия?
+2   
09 авг 13:57:09
Nodirbek Real Madrid
Шу Шахбоз Бегамовни жамоасини ёриб ташлайлик олга Навбахор!!!!
+1   
09 авг 17:01:03
Маруф Абдуллаев
Навбахор агмкни ютолмайди негаки тактика ноль жоржевичга хайрлашув конуерти булади лекин ич ичимдан навбахорга галаба козонишини тилайман
+1   
09 авг 14:40:31
абвгд
Худо хохласа эртага Навбахор галаба козонади
   
09 авг 14:13:02
Shokirjon Matrizayev
LQNM-MO6B
   
09 авг 14:09:12
UzBekistanTEAMFCc
Яхшибоевга яхшигина омадли дебют.Худо хохласа
   
09 авг 14:05:16
Oltin Olma-liq
Навбахоржон MQ4 паттасини Бер.
   
09 авг 14:05:10
Oltin Olma-liq
Навбахоржон MQ4 паттасини Бер.
   
09 авг 13:49:04
Nozimboy
Хавбахоримга омадтилайман эртага ситадиёнда куришамиз иншо олох
   
09 авг 13:36:01
KhaDJii #UZB
Navbaxor Tolka Pobeda. Omad. Eplmanager Liga Kodi: 5M2L-PGL6 Telegramdagi gruppamiz: @Eplmanager_online
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг