

Унда "лочинлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Навбаҳор" 11 йилдан сўнг Тошкентда "Локомотив"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Бундан олдин бу жамоалар ўртасида Тошкентда ўтган охирги 10та ўйиннинг барчасида "Локомотив" зафар қучганди. "Навбаҳор" ушбу рақиб майдонидаги биринчи ғалабасини 2010 йилги мавсумда қўлга киритганди.
Эътиборлиси 2010 йилги мавсумда ҳам "Навбаҳор"да Виктор Жалилов бош мураббий эди.



