“Насаф” янги мавсум тайёргарликни декабрь эмас январдан бошлайди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2018, 15:47
Қаршининг “Насаф” клуби аслида 20 декабрдан ўз қароргоҳида йиғин бошлашни режалаштирган эди.

Лекин айни пайтда жамоа қароргоҳида таъмирлаш ишлари кетаётгани, футболчиларнинг кўпчилиги терма жамоаларга жалб этилгани сабабли янги мавсум тайёргарлиги режасига ўзгартириш киритилди.

Тайёргарлик машғулотлари 3 январдан бошланади. Шу куни “аждарлар” Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилишади.

Февраль ойининг дастлабки 2 ҳафтасида жамоа Туркияда хориж йиғини ҳам ташкил этади.  


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz