UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  26 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  12 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Насаф" Туркияда йиғин ўтказади

“Насаф” футболчилари кеча Қибрайда “Қўқон-1912” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга чиқиб, кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Учрашувда тўлиқ “Насаф” футболчиларининг устунлиги остида ўтди. Учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисоб очилди. Шомуродов тезлик билан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни чап қанотда қулай вазиятда турган шериги Шоҳруҳ Гадоевга узатди. Истеъдодли ярим ҳимоячи бўш қолган дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб қўқонлик футболчилар 11-метрлик жарима тўпидан мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда “Насаф” устози асосан ёш футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказди. Айниқса, “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси 16 ёшли Худойберди Ҳолиқовнинг тезкор ҳаракатлари рақибни йиғилганларда яхши таассурот қолдирди. Айнан у фаоллиги эвазига иккинчи 45 дақиқаликда рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди.

Ушбу учрашувда “Насаф” футболчилари қуйдаги таркибда ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Ботир Қораев, Ҳамза Каримов, Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Баҳром Абдураҳимов, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Михаил Наумов, Акрам Баҳриддинов, Дониёр Нарзуллаев,  Шароф Муҳиддинов, Худойберди Ҳолиқов.

Ушбу учрашувдан кейин “Насаф” футболчилари уч кунлик таътилга чиқишди. 22 январ куни футболчиларимиз уч ҳафталик ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика