UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

"Насаф": Рой Рок Словенияда даволанмоқда Янгиликлар

"Насаф": Рой Рок Словенияда даволанмоқда

Эртага ўтказиладиган 17-турнинг марказий учрашуви – “Насаф” – “Олмалиқ” беллашувида ҳар иккала жамоа сафида бир қатор етакчи футболчилар майдонга чиқа олишмайди.

“Насаф” таркибида жамоанинг етакчи футболчиси Рой Рок давралар оралиғида тиббий текширувдан муваффақиятли ўта олмаганлиги сабабли ҳозирча клубга ёрдам бера олмайди. Айни пайтда футболчи Словенияда. Керакли муолажаларни олгандан сўнг футболчи яна қайтадан кўрикдан ўтиш учун Ўзбекистонга қайтади. “Насаф”нинг яна бир етакчи ҳимоячиси Ҳамза Каримов ҳам айни пайтда жароҳатини даволаш билан банд. Шу боис қаршилик мухлислар эртанги баҳсда уни майдонда кўрмасликлари аниқ. “Андижон”га қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлимда жамоамиз ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Аммо бугун жамоанинг ўйин олдидан ўтказган сўнгги машғулотида андижонлик ярим ҳимоячи умумий гуруҳда машғулот олиб борди. Демак уни эртага майдонда кўришимиз мумкин бўлади.

“Олмалиқ” таркибида эса дарвозабон Валерий Фомичев ўтган турда “Пахтакор”га қарши учрашувда қизил карточк олганлиги боис ўйин қайдномасидан ўрин олмайди. Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Саломат Қуттибоев айнан “Пахтакор” билан бўлган ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантириш олди. Бу ярим ҳимоячининг тўртинчи сариқ карточкаси сифатида қайд этилди ва у ҳам “Насаф”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика