UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” сафарда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этди Янгиликлар

"Насаф": Рақибимиз “Ал Аҳли” сафарда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этди

Теглар :  Ал АҳлиНасаф
“Насаф”нинг ОЧЛдаги илк рақиби Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клуби кеча мамлакат чемпионатининг 10-турида “Ал Ҳилол” жамоаси меҳмони бўлиб, уйга уч очко билан қайтадиган бўлди.

 Швейцариялик мутахассис Кристиан Гросс бошқарувидаги “Ал Аҳли” футболчилари Ар Риёд шаҳридаги Қирол Фаҳд стадионида кечган беллашувнинг 24-дақиқасида Ҳусайн Ал Могавининг аниқ зарбасидан кейин ўйинда ҳисобни очишди. 47-дақиқада “Ал Ҳилол”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Карлос Эдуардо ўйинда мувозанатни тиклади. Аммо ўйиннинг 68-дақиқасида Моҳанад Асири жиддаликларга ғалаба келтирувчи голни киритиб, жамоасининг сафардан ғалаба билан қайтишини таъминлади. Таъкидлаш жоизки, учрашувнинг 57-дақиқасида “Ал Ҳилол” жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Аилтон Алмейда 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади.

Мазкур ғалабадан кейин “Ал Аҳли” футболчилари 24 очко тўплаб, турнир жадвалида “Ал Ҳилол” билан қўшҳокимлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футболчилари ОЧЛнинг “Д” гуруҳида илк учрашувни сафарда айнан “Ал Аҳли” жамоаси билан ўтказишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика