UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  32 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  47 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  111 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Насаф" рақиби “Ал-Жайиш” сафарда “Ал-Садд”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

"Насаф" рақиби “Ал-Жайиш” сафарда “Ал-Садд”ни мағлубиятга учратди

Қатар юлдузлар лигасининг 16-тури доирасида “Насаф” футбол клубининг ОЧЛ-2014 плей-офф учрашвидаги рақиби “Ал-Жайиш” жаммоаси сафарда “Ал-Садд” жамоасига қарши майдонга тушди.
Эслатиб ўтамиз бугун жамоани яқинда қабул қилиб олган тунислик мутахасис Набил Маънул майдонга олиб тушди.

Учрашув биринчи бўлимида ўртадаги ҳисоб очилмади. Янги мураббий шунингдек ҳар доимги таркибда деярли ўзгариш ҳам қилмади, фақат ўтган учрашувда хатоси туфайли жамоа дарвозасига киритилган голга “ҳаммуаллифлик” қилган 3-рақамдаги ҳимоячи Абдулла Айеш ёйинки майдонга тушмади, балки заҳира ўйинчилар рўйхатига ҳам киритилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлими голларга бой бўлди. ўйиннинг 48-дақиқасида “Ал-Жайиш”нинг 10-рақамдаги франциялик ҳужумчиси Кембо Экоко учрашувдаги ҳисобни очди ва ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. Орадан атиги бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобда иккита гол билан олдинга ўтиб олишди, “Ал-Жайиш”нинг иккинчи голига ҳар ўйинда майдонни голсиз тарк этмайдиган 29-рақамдаги ҳужумчиси Муҳаммад Мунтари муаллиф бўлди – 0:2.

55-дақиқага келиб энди майдон эгалари ҳисобни қисқартиришга эришдилар - 1:2. Ушбу голдан кейин “Ал-Жайиш” мураббийи учрашувдаги ҳисобни қандай бўлмасин сақлаб қолиш мақсадида майдонда ҳаракат қилаётган  ҳужумчиларни ўрнига ҳимоячиларни майдонга туширди, Кембо Экоко ўрнига ҳимоячи Рами Фаёз, бразилиялик ҳужумчи Вагнер Риберо ўрнига эса ҳимоячи Муҳаммад Жабрилар майдонга туширилди. Албатта жамоанинг руҳий ҳолатига кетма-кет мағлубиятлар ўз таъсирини кўрсатаётган эди, шунинг учун бугун қандай бўлмасин ғалаба қозониш зарур эди. Шунингдек иккинчи бўлимида жамоанинг иккинчи голини киритган Муҳаммад Мунтари ҳам 11-рақамдаги Дияб Ҳасан Алинабига алмаштирлди.

“Ал-Жайиш”нинг янги мураббийи Набил Маънул шундай қилиб, ўз мақсадига эришди ва у бошчилигидаги жамоа сафарда “Ал-Садд” жамоасини мағлубиятга учратиб муҳим уч очкони қўлга киритишди. Ушбу ғалабадан сўнг улар 27 очко тўплашиб, турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олишди, турнир жадвалида эса ҳамон "Ал-Садд" жамоаси худди шунча очко тўплаган ҳолда карвонбошилик қилаяпти. Шунингдек улар битта кам ўйин ҳам ўтказишган.

24.01.2014. ҚЮЛ, 16-тур. Жассим Бин Ҳамад стадиони

“Ал-Садд” - “Ал-Жайиш” 1:2 (0:0)

Голлар ("Ал-Жайиш"):
Кембо Экоко, Муҳаммад Мунтари.

“Ал-Жайиш”: 33. Ахмад Суфиён, 23.Холид Абдул Рауф, 4.Андерсон Виера Мартинс,  2.Мурод Нажи,  7.Весам Ризқ,  10.Кембо Экоко (Рами Фаёз 63), 12.Мажид Муҳаммад, 37.Сеул Ки Го, 20.Вагнер Риберо, 21.Али Санад, 29.Муҳаммад Мунтари

Захирадагилар: 92.Сауд Ал-Хотир, 6.Рами Фаёз, , 5.Муҳаммад Аҳмад Жабри, 11.Дияб Ҳасан Алинаби, 8.Юсуф Муфтаҳ, Абдулраҳмон Акбар.

ҚЮЛсининг кейинги тури 28 январь куни бошланади, шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси ўз майдонида “Ал-Ҳараитиат” жамоасини қабул қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика