Суперлига. Зерикарли ўйинда "Насаф" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
8 авг 2026, 21:55
Суперлига 16-тур доирасидаги "Насаф" — "Қўқон-1912" ўйини бўлиб ўтди.

“Насаф” - “Қўқон-1912“ 0:0

8 август 2026 йил. Қарши, “Марказий“ стадион. 20:00

Ҳакамлар: Темурбек Тўхтасинов, Анваржон Маражабов, Абдулҳамид Абдураимов, Муҳаммадали Бахтиёров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР: Эдита Мирабидова

“Насаф”: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (с), 6.Сардорбек Баҳромов (70.Аббосжон Ғуломов, 46), 7.Аденис Шала (77.Паата Гудушаури, 63), 8.Зафармурод Абдираҳматов (22.Диёрбек Абдуназаров, 66), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 17.Муродбек Раҳматов, 18.Бекжон Раҳматов (15.Ойбек Рустамов, 63), 32.Қувончбек Хушвақтов (4.Акрамжон Комилов, 86).

Захира: 21.Самандар Муратбаев, 23.Дилшод Муртазаев, 80.Давронбек Усмонов, 92.Умарбек Эшмуродов.

“Қўқон-1912”: 13.Раҳимжон Давронов, 5.Жасурбек Ëқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (20.Иқболжон Маликжонов, 90), 8.Шота Гвазава, 11.Силванус Нимели (71.Элбекжон Йўлчиев, 65), 14.Иброҳим Йўлдошев (4.Аслиддин Тоштемиров, 65), 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (10.Шохруҳ Гадоев, 60), 19.Шахзод Акрамов, 44.Андро Гиоргадзе, 69.Егор Кондратюк (99.Муҳаммаданас Ҳасанов, 60).

Захира: 1.Рустам Нартажиев, 9.Жавоҳир Ҳусанов, 21.Ғулом-Хайдар Ғуломов, 22.Тома Табатадзе, .

Огоҳлантиришлар: Бекжон Раҳматов 19, Жавоҳир Сидиқов 51, Жасур Ёқубов 81,

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

90+4. Ўйин тугади, “Насаф“ - “Қўқон-1912“ 0:0

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Сидиқов ўрнига Маликжонов тушди

86. Ўзгариш. “Насаф“. Ҳушвақтов ўрнига Комилов тушди

82. ЗАРБА! Гудушаурининг кучли зарбаси йўлига Ёқубов тўғаноқ бўлди

81. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Жасур Ёқубов

80. Зерикарли учрашув тугашига 10 дақиқа қолди

74. Зарба! Тоштемировнинг бош билан зарбаси ноаниқ чиқди

70. Бугун иккала жамоа ҳам гол ўтказмаслик учун ўйнамоқда, гол уриш учун эмас

66. Ўзгариш. “Насаф“. Абдираҳматов ўрнига Абдуназаров тушди

65. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Йўлдошев ва Нимели ўрнига Тоштемиров ва Йўлчиев тушди

63. Ўзгаришлар. “Насаф“. Бекжон Раҳматов ва Шала ўрнига Рустамов ва Гудушаури тушди

63. ЗАРБА! Нимелининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

60. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Соҳибжонов ва Кондратюк ўрнига Гадоев ва Ҳасанов тушди

54. Акрамовнинг узатмасини Ғайбуллаев қайтариб юборди

53. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Бекжон Раҳматов ноаниқ зарба берди

51. Огоҳлантириш. “Қўқон-1912“. Жавоҳир Сидиқов

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. “Насаф“. Баҳромов ўрнига Ғуломов тушди

45+3. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45+3. "Насаф"да бурчак тўпи, Муҳитдинов узатган тўпни Давронов қайтарди!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. Зарба! Кондратюкнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

43. "Насаф"нинг ҳужумлари кўпроқ, лекин голга тортадиганлари кам, деярли йўқ

40. Зарба! Абдираҳматовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

39. УХХХ! Соҳибжонов чап қанотда тўпни эгаллаб рақиб жарима майдонига кириб борди, Ҳушвақтов тоза ўйнаб тўпни олиб қўйди

35. “Насаф“нинг ҳужуми, Шаланинг чап қанотдан узатган тўпини Йўлдошев қайтариб юборди

30. Қўқонликларнинг ҳужуми, аммо ҳимоячилар яхши ўйнашди

24. Сув ичиб олиш учун имкон берилди

19. Огоҳлантириш. “Насаф“. Бекжон Раҳматов

19. "Насаф"да бурчак тўпи, Абдихолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасини Акрамов дарвоза чизиғидан қайтариб юборди

15. "Қўқон-1912" тўпни ўзида ушлаб туришга ва ҳужумга ўтишга уринмоқда, мезбон ҳимоячилари яхши ўйнашмоқда

9.УХХХ! Ҳозир "Насаф" гол урди, аммо Бобир Абдихолиқов дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнагани учун Шаланинг голи инобатга олинмади

6. ЗАРБААА! Баҳромовнинг кучли зарбасидан кейин Давронов тўпни қайтарди, Абдихолиқовнинг зарбасини ҳам Давронов қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›