UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  0 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  25 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  7 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0 21:35"Реал" футболчиси "Комо"га ўтди  0

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди Янгиликлар

"Насаф" - "Қизилқум" назорат учрашувида Кенжа Тўраев ҳам гол урди

Аввал хабар берганимиздек, бугун "Насаф” жамоаси "Марказий" стадионда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда "аждарлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув назорат мақомида бўлсада жуда қизиқарли курашларга бой бўлди. Учрашувдаги ҳисобни дастлаб "Насаф" жамоасининг ҳужумчиси Азамат Алланиёзов очди - 1:0. Биринчи бўлим сўнгги дақиқасида жамоа сардори Артур Геворкян меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га етказиб қўйди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар билан бошланди. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужумининг бирида "Насаф" мухлисларининг аллақачон ёқимтойига айланган ва ўзининг чиройли ўйинлари билан анча соғинтириб қўйган ҳужумчи Кенжа Тўраев дарвозага чамаси 7-8 метрлар ўткир бурчакдан зарба йўллади ва ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди - 3:0. Кенжа Тўраев иккинчи бўлимда майдонга тушган эди. Назорат учрашуви ана шу ҳисобда "Насаф" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви.
13 октябрь 2013 йил. "Марказий" стадион. Қарши шаҳри
"Насаф" (Қарши) - "Қизилқум" 3:0 (2:0)
Голлар:
Азамат Алланиёзов 20- 1:0, Артур Геворкян  45-2:0, Кенжа Тўраев 78-3:0

Ушбу хабарни тайёрлашда  "Насаф" ПФК расмий твиттери саҳифасидан фойдаланилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика