UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  0 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  30 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  23 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1

“Насаф” қаторасига бешинчи бор кубок ярим финалида ўйнайди Янгиликлар

“Насаф” қаторасига бешинчи бор кубок ярим финалида ўйнайди

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финалида “Насаф” Қаршида “Локомотив” билан ҳисоб китоб қилади.

Бу билан “Насаф” кетма-кет бешинчи Ўзбекистон кубоги ярим финалида иштирок этади. 2011 йили “Насаф” ярим финалда “Бунёдкор”ни, 2012 йил “Бухоро”ни, 2013 йил “Пахтакор”ни мағлуб этиб, финалга йўл олган эди. Ўтган йили ҳам қаршилик футболчилар кубок ярим финалида иштирок этиб, икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”(0:1, 1:1) финалга йўл олганди. Бу йил “Насаф” кубок ярим финалида илк марта “Локомотив” билан тўқнаш келади. Бу икки жамоа илгари мамлакат кубогининг ушбу босқичида ўзаро куч синашишмаган.

“Насаф” ярим финалга қадар биринчи лига вакиллари “Оқтепа” ва “Пахтакор-2” жамоаларини таслим этган бўлса, темирйўлчилари нимчорак финалда “Навбаҳор”, чорак финалда “Металлург”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Локомотив” баҳси 12 август куни соат 19:30 да “Марказий” стадионда бошланади. Соат 22:10 дан бошлаб ўйин видеоёзуви “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика