"Насаф" ўзаро ўйин ўтказди ва кичик таътилга чиқди
16 янв 2021 22:16
Янгиликлар
"Насаф" ўзаро ўйин ўтказди ва кичик таътилга чиқди
Бугун "аждарлар" иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ташкил қилишди.
"Оқлар" ва "Кўклар" ўртасида кечган басда "Кўклар" 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолиб жамоа сафида Ойбек Бозоров (2), Дилшод Раҳматуллаев, Мбеке Сиебатчеу, Муродбек Хўжамбердиев тўп киритишган бўлса, иккинчи жамоа таркибида Шароф Муҳитдинов, Шаҳбоз Нуриддинов гол уришди.
Назорат учрашувидан сўнг футболчиларга жавоб берилди. "Аждарлар" 20 январда ўз қароргоҳида йиғилишади ва тиббий кўрикдан ўтишади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар