UZ

Сўнгги янгиликлар

17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  4 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  7 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  9 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  9 12:35"Насаф" собиқ футболчиси Ўзбекистонга қайтмоқда  3 12:26Дэвис "Реал" олдига шарт қўйди  7 12:18Рубен Аморим: "МЮ илк кунлардан қўрқмасдан ўйнаши керак"  1 10:54Гвардиоланинг «Манчестер Сити»даги келажаги маълум  4 10:22Кеча дубль қайд этган Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди  18 09:47Анчелотти истеъфога чиқарилса, унинг ўрнига «Реал»да вақтинчалик мураббий ким бўлиши маълум  6 09:10Жалолиддин Машарипов: «Ҳали ўйин тугамади...»  72

"Насаф" нима сабабдан мағлубиятга учради? "Ал Шабаб"га қарши ўйиннинг тактик таҳлили Янгиликлар

"Насаф" нима сабабдан мағлубиятга учради? "Ал Шабаб"га қарши ўйиннинг тактик таҳлили

Ўйин услуби бўйича ёмон таассуротга эга эмасмиз.

Кеча оқшом “Насаф” ОЧЛнинг 1/8 финали доирасида “Ал Шабаб”га қарши майдонга тушди ва афсуски, имкониятни бой берди. “Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев учрашувнинг қисқача тактик таҳлилини тайёрлаб, Қарши клубига ғалаба қозониш учун нима етишмаганини аниқлашга ҳаракат қилди.


Ғайриоддий схема

“Насаф”нинг учта марказий ҳимоячи схемаси бўйича ўйнаганидан бошласак, бу жуда кам учрайдиган ҳолат саналади. Ўтган мавсум қаршиликлар кўпроқ 4-2-3-1 схемасида ўйнаган.

Тўғри, Рўзиқул Бердиев 3-х-х моделига бир неча бор мурожаат қилган. Учта марказий ҳимоячи принципиал жиҳатдан анча яхши ҳаракат қилди - Давронов, Алиқулов, Ғайбуллаев.


Таянч зонасидаги сусткашлик

Жамоа сардори – Умар Эшмуродов “Ал Шабаб”га қарши ўйинда таянч зонасида Акмал Мозговойга ёрдам бериш учун бироз олдинроқда ҳаракат қилди. Аммо айнан уларнинг зонаси орқали “Ал Шабаб”нинг дастлабки голи юзага келди.

Ал Монассар бир вақтнинг ўзида Эшмуродов ва Мозговой орасидан "кесма" пас қабул қилиб олди. Натижада мезбонлар ярим ҳимоячиси тўп билан 20 метр масофага югурди ва тегишли қаршиликка дуч келмаган ҳолда рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай рикошет ҳосил қилиб, "Насаф" посбонини чалғитди ҳамда дарвоза тўридан ўрин олди.

Суратда биз Мозговой қандай қилиб Ал Монассарга ета олмаганини ва Эшмуродовнинг эса очиқчасига қаршилик қилишга улгуролмаганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.


Ўйин режаси

“Ал Шабаб”га қарши очиқ ўйин намойиш этиш хавфли эканлиги аён эди. Албатта, Рўзиқул Бердиев жамоаси "иккинчи рақам" сифатида ҳаракат қилишини режалаштирганди, аммо тезкор ўтказиб юборилган тўп барча режаларни ўзгартириб юборди.

“Насаф”га ҳурмат бажо келтирган ҳолда шуни таъдиклаш жоизки, жамоа тезда ўзини ўнглаб олиб, бир неча хавфли вазиятларни юзага келтирди. Бу илк навбатда Ойбек Бозоровнинг саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ - у вазиятни ажойиб тарзда ўқий олди, рақиб дарвозаси ёнида тўпни олиб қўйди ҳамда бироз юқори нуқтага зарба йўллади. Бунда у жамоадоши орқали ҳам ҳужумни давом эттириши мумкин эди, лекин Ойбекнинг ўзи рақиб жарима майдонига ёриб киришга қарор қилди. Бу вазиятда “Насаф”нинг прессинги қойилмақом ҳаракат қилди, ўтказиб юборилган гол олдидан эса бу ҳолат деярли кузатилмади – жамоа орқага чекиниб, ўрта блок билан ҳимояланди.


Бозоровнинг рақиб жарима майдончасида тўпни эгаллаши

Бунда Шерзод Насруллаев билан боғлиқликни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳаводаги узатмалардан бирида бошқа қанот ҳимоячиси – Журабек Маннонов ҳужумга қўшилди. Бу каби ҳолатларни "Аталанта"да кўп бора гувоҳи бўлганмиз.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг “Ал Шабаб” Абдувоҳид Неъматов дарвозаси қаршисида кескинлик юзага келтирди, аммо мезбонлар иккинчи голга жуда яқин келишди, деб бўлмайди. “Насаф” мустаҳкам ҳимояланди.

Умуман олганда, мазкур ўйинда прессинг қаршиликларнинг деярли асосий қуроли бўлди. Ҳужумкор ўйинчилар "Ал Шабаб" дарвозабони ва ҳимоячиларига босим ўтказганда, улар кўпинча тўпни йўқотишди.


Вазиятлардан фойдаланиш

“Насаф”да биринчи бўлимда иккита қулай имконият юзага келганини юқорида таъкидлаб ўтгандим. Биринчисида Бозоровга аниқлик етишмади, иккинчисида Маннонов анча юқори масофага зарба берди.

Аммо иккинчи бўлимда “Насаф” ҳужумда янада яхшироқ ўйин кўрсатди. Шу жумладан, Маннонов фаол ҳаракат қилиб, икки маротаба ўнг қанотдан шерикларига яхши узатма амалга оширди. Улардан бирида Бозоровга яна омад кулиб боқмади - у тўпга тўғри мослаша олмади ва кўнгилдагидек зарба йўлламади.


Ўтказиб юборилган иккинчи тўп яна таянч зонасининг сусткашлиги натижасида содир бўлди

Эвер Банега "Ал Шабаб"нинг иккинчи голини уришида ҳам таянч зонасининг охиригача жон куйдирмаганини қайд этиб ўтиш лозим. Банегадек маҳорат эгасига катта бўшлиқ яратиб бериш керак эмасди. Ҳаттоки у ўзи учун ноқулайроқ бўлган чап оёғида дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди.

Шунчаки томоша қилинг - Банега тамомила ёлғиз, унинг атрофидаги беш метр масофада бирорта "Насаф" футболчисини топа олмайсиз!

Шундан сўнг “Ал Шабаб” ўйин темпини хотиржамлик билан ғалаба томон етаклади. “Насаф” ОЧЛни тарк этиб, ўз ўйини борасида турлича таассурот қолдирди.

Албатта, қайсидир маънода буни омадсизликка йўйиш мумкиндир, аммо "Ал Шабаб" каби рақибга қарши ўйинда сифатли ўйиндан ташқари, кўпинча омад ҳам зарур бўлади. Дастлабки ўтказиб юборилган гол - кўнгилсиз ҳолат, иккинчиси эса аниқ асосга эга саналади. Иккала тўп ҳам таянч зонаси орқали ишғол этилди.

Шунингдек, Бозоровники сингари юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланиш даркор. Ҳеч бўлмаганда, иккитадан биттасини аниқ ижро этиш лозим.


Николай Егоричев

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика