UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  0 21:45Ўйнайдими ё ўйнамайдими? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  0 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  92 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

"Насаф" мухлисларининг ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига мурожаати Янгиликлар

"Насаф" мухлисларининг ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига мурожаати

"Насаф" футбол клубининг бир гуруҳ мухлислари ЎФФ ва ПФЛ раҳбарларига Ўзбекистон Кубоги финалини нейтрал майдонда ўтказиш бўйича хат билан мурожаат қилишди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти
Усманов Мираброр Зуфаровичга

Нусхаси: Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бошлиғи
Магаметов Фарҳод Абдуалиевичга

Ҳурматли Мираброр Зуфарович!



Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мустақилликка эришганимиздан сўнг футболга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик туфайли футбол инфраструктураси жадаллик билан ривожланмоқда. Биз буни хорижлик меҳмонлар ва футбол бўйича мутасадди инсонларнинг эътирофларини ОАВ орқали ўқиб, кўриб турибмиз. Бу эътирофлар беихтиёр кишига ғурур бахшида этади.

Ўз ўрнида Сиз Ўзбекистон Футбол Федерациясига раҳбар бўлганингиздан кейин ўзбек футболида катта ижобий ўзгаришлар бошланди. Қолаверса бизнинг футболимиз жаҳон миқиёсида кўзга кўрина бошланди. Футболимиз катта ютуқларни қўлга кирита бошлади. Бу ҳам биз футбол мухлисларининг қувончига қувонч қушмоқда. Бу меҳнатларингизни биз мухлислар чуқур ҳурмат қиламиз. Мана шундай фаолиятингизда асло чарчаманг деймиз.

Энди ушбу мурожаатимизни асли мақсадига кучсак. Ҳозирги кунда юртимизда футбол мусобақаларини юқори даражада ўтказиш учун жуда катта ишлар қилинмоқда. Хабарингиз бор, 25 сентябрь куни 2013 йилнинг Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақанинг тарихига эътибор қаратсак, фақатгина бир марта Тошкент шаҳридан бошқа жойда яъни Самарқанд шаҳрида ўтказилган экан. Тўғри, бу ҳақда Кубок финали фақат Тошкент шаҳрида ўтказилиши ПФЛ регламентида белгилаб қўйилган, аммо бошқа давлатларда шундай мусобақаларни нейтрал жойларда ўтказиш учун олдиндан конкурс эълон қилинади, яъни ўз шаҳрида ўтказишни ҳоҳлаганлар ўртасида танлов бўлиб ўтади. Бу албатта шундай футбол учрашуви чиройли ва ташкилий жиҳатдан юқори даражада ўтишини таъминлайди. Афсуски, бизда Кубок финали гўёки оддий футбол учрашувидек ўтиб кетади. Кейинги йилларда шу финални қандай ўтганлигини “Пахтакор” стадионида гувоҳи бўлаяпмиз. Мухлислар жуда кам ташриф буюришади ва ташкилотчилар ҳам бу финалга панжа орасидан қарашади ҳамда ими-жимида ўтказиб юборилади. Бу албатта мамлакатимизда футболни ташвиқот қилиш Ўзбекистон Кубоги финалидек учрашувни нуфузи жуда пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Афсуски, шу учрашувга вилоятдаги футбол мухлисларида қизиқиш пойтахтлик мухлисларга кўра жуда катта, бу ҳали ҳам давом этмоқда. Буни эътиборга олсангиз жуда яхши иш бўлар эди.

Тўғри, бу йил давогар шаҳарлар ўртасида танлов эълон қилишга кеч бўлди. Аммо Сизнинг қарорингиз билан ушбу финални Тошкент шаҳридан бошқа жойда ўтказиш учун имкон бор. Финални Самарқанд ёки Бухоро шаҳрида ўтказиш таклифини олдинга сўрмоқчимиз, бунинг учун ушбу шаҳарлардаги стадионлар талабга тўлиқ жавоб беради, деб ўйлаймиз. Ўз ўрнида ишонинг бундай ҳолатда юртимиз футбол ишқибозларининг Федерацияга бўлган ҳурмати ҳам анча ошган бўлар эди. Зеро, мамлакатимиз мухлислари фикрича, Ўзбекистон Кубоги финали фақат пойтахтда ўтказилгани учун гўёки ушбу соврин доимо пойтахт футбол клубларига мулжаллангандек кўринади.

Мана Қарши шаҳрининг “Насаф” жамоаси кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон Кубоги финали иштирокчиси бўлаяпти. Ўзбекистон Кубоги финалига уч марта йўлланма олган “Насаф” клуби стадионида ўтказилса ҳам арзийди деб, ҳисоблаймиз. Бизда мутлақо Кубок финали бошқа жойда ёки Қарши шаҳрида ўтказилса “Насаф” жамоаси ушбу кубокни эгасига айланади деган фикр йўқ. Қолаверса, ОФКдек юқори нуфузга эга ташкилот ОФК кубогини Қарши шаҳрида ташкил этганидан хабарингиз бор. Ким шундай нуфузли совринга лойиқ бўлса, шу клубга насиб этсин. Биз мухлисларнинг илтимосимиз фақат финал нейтрал жойда ўтказилсин. Ташкилотчилик юқори даражада бўлсин. Стадион мухлисларга тўлсин. Барча футбол ишқибозларида ана шундай мусобақа жуда юқори даражада ўтказилганида ижобий фикрлар пайдо бўлсин. Ўзимизни футболга бўлган қизиқиш янада ортсин, деймиз.

Хатимиз охирида Сизга чуқур ҳурматимизни изҳор қилган ҳолда, мустаҳкам соғлик ва оғир меҳнатингизда Сизга куч-қувват тилаб,

Қарши шаҳрилик бир гуруҳ футбол ишқибозлари. 14 сентябрь 2013 йил.

Изоҳ: хатга 15 киши имзо чеккан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика