UZ

Сўнгги янгиликлар

02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  2 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  12 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  34 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  14

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа Янгиликлар

"Насаф" лагеридан "қайноқ" хабарлар: Легионерлар, Ғаниевга келаётган таклифлар ва бошқа

Теглар :  Насаф
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф"даги ҳолат бўйича хабар беради.

Аввал хабар берганимиздек, "Насаф"ни барча легионерлар (Игорь Голбан, Славко Лукич, Драган Черан ва Жаҳонгир Алиев) тарк этишган. Маҳаллий футболчилар эса жамоа билан биргаликда Суперлиганинг иккинчи қисмига тараддуд кўришмоқда.

"Насаф" легионерларга катта маош тўлай олмагани учун ўртадаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинган.

Маҳаллий футболчилардан Сайдулло Раҳматов ва Умар Эшмуродовга АГМК томонидан қизиқиш бўлган. Лекин "Насаф" уларни ўз таркибида сақлаб қолишни маъқул топди. Маҳаллий футболчилардан фақатгина Жасур Ҳасанов анча аввал жамоа билан хайрлашганди. Қолган барча футболчилар мавсумни қолган қисмини "Насаф"да ўтказишлари кутилмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасидан таклиф олган футболчилардан бошқа барча айни пайтда Қаршидаги клуб қароргоҳида шуғулланишмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоани 20 июн куни йиғган ва қўл остидаги футболчилар билан Суперлиганинг иккинчи даврасига тараддуд кўрмоқда. Шунингдек, жамоа селекция ишларини ҳам олиб бормоқда. Таркибда янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас.

Азиз Ғаниевга Испания, Туркия ва Австриядан таклифлар келган

"Насаф"да ҳозирча Азиз Ғаниев масаласи кун тартибида очиқ турибди. Азиз Ғаниевга аввалроқ "Пахтакор" жамоасидан жиддий қизиқиш бўлганди. Аммо томонлар музокара давомида аниқ тўхтамга кела олишмагач, Шота Арвеладзе ушбу трансфердан воз кечишга қарор қилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Насаф" Ғаниев учун жуда катта миқдорда пул талаб қилган.

Азиз Ғаниевга ҳозирда хориж клубларидан бир нечта таклифлар келиб тушган. Туркия, Испания ва Австрия клублари "Насаф"га Ғаниев борасида расман таклиф юборишган. Айни пайтда "Насаф" ушбу таклифларни ўрганиб чиқмоқда. "Насаф" Азиз Ғаниевни клуб учун фойдали бўлган катта маблағ эвазига қўйиб юбормоқчи.

Шуни ҳам қайд этиб керакки, "Насаф"даги молиявий ҳолат тез орада яхши томонга ўзгариши кутилмоқда.

Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика