“Насаф” Жиддага йўл олди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2016
Бугун эрта тонгда “Насаф” футболчилари Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг 1-туридан ўрин олган “Ал Аҳли” – “Насаф” учрашувида иштирок этиш учун Саудия Арабистони томон йўл олишди.

Тошкент-Қарши-Ар Риёд-Жидда чартер рейси орқали ҳаракатланадиган ҳаво кемасида “Насаф” билан бирга “Бунёдкор” футболчилари ҳам ушбу юрт сари отланишди. Тақвимга кўра тошкентлариклар ҳам биринчи турни айнан сафарда -  Саудия Арабистонида ўтказишади.
 
Ушбу сафарга “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги футболчиларни жалб этди.
 
Дарвозабонлар– Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов.
 
Ҳимоячилар– Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Азизжон Ғаниев, Илдар Маматказин, Нажмиддин Нормуродов, Деян Больевич.
 
Яримҳимоячилар – Артур Геворкян, Эркин Бойдуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Дилшод Раҳматуллаев,  Сирожиддин Қўзиев, Акбар Муродов, Дониёр Нарзуллаев
 
Ҳужумчилар– Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиязов, Бобур Абдуҳолиқов, Дилшод Хушбаков.
 
Эслатиб ўтамиз, “Ал Аҳли”  - “Насаф” учрашуви 24 февраль, чоршанба куни соат 22:10 да Жидда шаҳридаги “Қирол Абдулла” стадионида бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz