UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  2 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  7 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  9 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Янгиликлар

“Насаф” жамоаси ҚДУ талабалари билан учрашди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теглар :  Насаф
Қарши Давлат университетида 2015 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” футбол жамоаси аъзолари ва олий таълим даргоҳи профессор-домлалари, талабалари билан учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда ҚДУ ректори, профессор Баҳодир Шойимқулов, биология фанлари доктори, профессор Шониёз Қурбонов, таълим даргоҳи устози Йўлдош Бобожонов, университетнинг жисмоний маданият факултети 3-босқич талабаси Шоҳиста Эркаева сўзга чиқишиб, “Насаф”нинг  жорий мавсумдаги улкан ғалабаси барчага шоду хуррамлик улашганини таъкидлаб, ғалабалар бардавом бўлишлигини тилашди.

 

-“Насаф”нинг ғалабаси-бизнинг ҳам ғалабамиз, -дейди ҚДУ жисмоний маданият факултети декани Фахриддин Эшпўлатов. - Сабаби воҳамизнинг бош футбол жамоаси таркибида факултетимиз талабалари Элдорбек Суюнов ва Ҳамза Каримов тўп тепишади. Қолаверса, Шерзод Аъзамов, Кенжа Тўраев сингари тажрибали футболчилар ҳам айнан жисмоний маданият факултетида таҳсил олишган. Бугунги учрашув бўлажак спортчилар, футболчиларга ўзига хос руҳ бағишлашига шубҳа йўқ.

 Тадбир сўнггида “Насаф” устозига ҚДУ раҳбарияти томонидан алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, ўзбекона тўн ва дўппи кийдирилди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам университет раҳбариятига эсдалик совғаларни топширишди.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика