UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  0 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  6 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  2 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  36 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  30 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11

"Насаф" футбол клуби ишқибозлари Тошкентга жўнаб кетишди Янгиликлар

"Насаф" футбол клуби ишқибозлари Тошкентга жўнаб кетишди

Бугун Тошкент шаҳридаги "Пахтакор" Марказий стадионида Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Янгиликлар матни Бугун эрта тонгда клуб ишқибозлари фаоллари ўз севикликларини қўллаб-қувватлаш учун Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди.

Ишқибозлар клуби фаоллари эрта тонгдан Қарши шаҳридаги Марказий стадион ёнида тўпланишди ва улар ўзлари учун ажратилган автобусга жойлашишиб, Тошкент сари йўлга чиқишди.

"Бугунги бўладиган учрашув "Насаф" футбол клуби ишқибозларида жуда катта қизиқиш ўйғотган, бизларда кейинги пайтларда ўз жамоаламизга бўлган ишонч ва яқинлик янада кучайди. Биз бугун бевосита "Пахтакор" Марказий стадионида туриб, севимли бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамизни учрашув давомида қизғин қўллаб турамиз. Ишқибозлар клуби фаолларидан ташқари кеча кечки пайт ва бугун эрталаб жуда кўп сонли мухлислар Тошкент шаҳрига жўнаб кетишди. Кимлардир шахсий машинасида, кимлардир поездда ва яна кимлардир ҳаво йўли орқали. Умид қиламизки, бизнинг сафимизга ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб туришган бошқа ишқибозлар ҳам қўшилишади. Ҳа, бугун катта ва чиройли футбол ўйинидан баҳраманд бўлсак ажаб эмас. Биз жамоамиз томонидан "қора анъана"га чек қўйилишидан умид қилаяпмиз. Зеро, бугунги кунда жамоамиз бу вазифани уддалай олади, биз ишқибозлар бунга ишонамиз",- дейди ишқибозлар клуби фаолларидан бири Зиёдулла Сафаров.

Биз ҳам сайтимиз номидан "Насаф" футбол жамоасига ва унинг мана шундай жонкуяр ва содиқ мухлисларига муваффақиятлар тилаб қоламиз. Олға "аждарлар"!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика