“Насаф” ФМ тайёрлов гуруҳи мусобақани йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади

22 сен 2015, 00:58
Хабарингиз бор, Тошкентда хотира турнирида иштирок этаётган “Насаф” футбол мактабининг 2003 йилда туғилган тайёрлов гуруҳи жамоаси бугун учрашувни ўтказишди.


“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри) – “Насаф-2003” (Қарши) жамоалари ўртасидаги баҳс кескин курашларга бой бўлди. Ўйинни томоша қилиш учун келган мухлислар ёш “насаф”чилар томонидан киритилган бири-биридан чиройли тарзда киритилган голлар шоусига гувоҳ бўлишди.

Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев шогирдлари Чирчиқлик тенгдошларини аяб ўтиришмади, рақиблари даврвозасига нақд жавобсиз саккизта тўп киритишди.

Ўйин 8-0 ҳисобида якун топди.

Эртага ёш футболчиларимиз навбатдаги баҳсни ўтказишади, иккинчи учрашувда уларнинг рақиби Тошкентнинг “Бунёдкор –Б” жамоаси бўлади.

Ушбу учрашувда ҳам ёш “насаф”чиларга зафарлар тилаб қоламиз.


Манба: voha.uz