UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  1 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК (матнли трансляция)  5 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  2 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  2 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  10 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   22

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди Янгиликлар

“Насаф” бугун иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди

“Насаф” жамоаси бугун Тошкентда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўртоқлик учрашувлари “Пахтакор” ва “Обод” жамоалари билан бўлиб ўтди.

“Пахтакор” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашуви 2:2 ҳисобида якун топди. Учрашувдаги "Насаф" голларини Огнен Красич ва Дониёр Нарзуллаев уришди.

Ушбу учрашувда жамоа таркибида бир қатор ёш футболчилар майдонда ҳаракат қилишди. Жумладан,  Жўрабек Маннонов, Акбар Муродов, Наврўз Изатиллаев ва Акмал Олимов. Улар бугун жуда яхши ўйин кўрсатишди.
 
Тушдан кейин “Бунёдкор” футбол академияси майдонида “Обод” жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида "Насаф" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.  Бу учрашувдаги жамоа голларига Шахбоз Эркинов, Драган Черан ва Ильдар Маматказин муаллифлик қилишди.
 
Иккинчи назорат учрашувида ҳам юқорида номлари тилга олинган ёш  футболчилар қаторида Дилшод Хушбаков ҳам тўп тепди.
 
Шуниси диққатга сазоворки, клубимиз қошидаги футбол мактабида етишиб чиққан ёш футболчилар, бугунги учрашувда асосий таркиб ўйинчилар билан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишди.
 
Жамоа ўйинчиларига бугун қисқа муддатли дам олиш эълон қилинди. Энди “Насаф” жамоаси 14 ноябрь куни Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида тўлиқ йиғилади.
 
"Насаф" шу кундан, 18 ноябрь куни “Сўғдиёна” жамоаси билан бўладиган ўйинга тайёргарликларни давом эттиради.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика