UZ

Сўнгги янгиликлар

13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  4 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  20 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17

"Наполи" спорт директори Азмуннинг агенти билан боғланди Янгиликлар

"Наполи" спорт директори Азмуннинг агенти билан боғланди

"Наполи" спорт директори Кристиано Гвинтоли "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмун борасида дастлабки музокараларни бошлади.

"Наполи" Азмуннинг ўйинини юқори баҳолайди ва эронлик форвардни харид қилишга қизиқмоқда. Гвинтоли ҳужумчининг хизматларини А Серия клубига таклиф қилаётган агент билан доимий алоқада.

Аммо, "Наполи" ҳали эронлик ҳужумчининг трансфери борасида "Зенит"га расмий таклиф бермади. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар тарқатди.

25 ёшли Азмун жорий мавсум РПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Transfermarkt форвардни 14,5 миллион еврога баҳоламоқда.

РПЛнинг жорий мавсуми 22-турдан сўнг тўхтаб қолган эди. Мусобақа жадвалида 50 очко билан "Зенит" пешқадамлик қилмоқда ва ўз таъқибчиси "Локомотив"дан 9 очко илгарилаб кетган.


Манба: metaratings.ru

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика