UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  9 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи Янгиликлар

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи

«Наполи» клуби жамоа форварди Виктор Осимхенни бош мураббий Руди Гарсия билан тортишуви учун чора кўради.

А Серия сўнгги тури доирасида «Наполи» «Болонья» билан дуранг (0:0) қайд этди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Виктор Осимхен пенальтидан гол кирита олмагач, бош мураббий унинг ўрнига 86-дақиқада Жованни Симеонени майдонга туширди. Бундан жунбушга келган нигериялик форвард майдонни тарк этаётганида Руди Гарсияга норозилигини намойишкорона кўрсатди.

Il Mattino хабарига кўра, Неаполь клуби Осимхенга чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйиндан кейин кийиниш хонасида Осимхен билан жиддий оҳангда гаплашиб олган.

Мураббий ҳам бугун клуб қароргоҳида ҳужумчи билан ўзаро учрашиб, гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Амалдаги чемпион турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика