"Наполи" Марадона хотирасига бағишлаб, Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
30 ноя 2021, 17:29
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ташкил этиш борасида иш кетаёгани ҳақида гапирди.

"Биз Ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо ва Аргентина элчиси билан бирга 2022 йилнинг 24 май куни ўртоқлик ўйини ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. 

Шу ерда, Неаполда "Наполи" ва Аргентина терма жамоаси ўртасида ўйин ўтказилади. Биз бу баҳсга "Марадонанинг илк кубоги" деб ном берамиз", - деди Де Лаурентис. 

Эслатиб ўтамиз, Марадона фаолиятининг асосий қисмини "Наполи"да ўтказган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football Italia