

"TMW" хабарига кўра, миланликлар 26 ёшли футболчини 80 миллион евро эвазигагина қўйиб юборишга тайёр турибди. Шу орқали улар Ромелу Лукакуни "Манчестер Юнайтед"дан трансфер қилиш учун маблағ ишлаб олишмоқчи. Неаполликлар эса Икарди учу 50 миллион евро таклиф қилди. Бу эса олдинги таклифдан 5 миллион еврога кўпроқ деганидир.
Икарди ўтган мавсум А Серияда 29 ўйинда қатнашиб, 11 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.



