

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, Испания термасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике неаполликлар бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида қаралмоқда. "Наполи" клуби раҳбарияти мутахассиснинг ғояларига ишонч билдирган. Бунга қадар Энрике 2011-2012 йилларда "Рома"да ҳам фаолият олиб борган.
Шунингдек, "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис Тиаго Мотта ("Болонья") ва Винченцо Итальяно ("Фиорентина") каби мураббийларнинг ҳам ишларини кузатиб борган.



