UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  214 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  15 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  6 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Намангандаги "Марказий" стадион директори: “Ўйингоҳимизда ишлар жадал бормоқда” Янгиликлар

Намангандаги "Марказий" стадион директори: “Ўйингоҳимизда ишлар жадал бормоқда”

Айни пайтда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда чим ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

"Навбаҳор" матбуот хизмати мазкур жараён қандай бораётганлиги борасида “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниевдан интервью олдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг қарорига асосан, жойлардаги стадионларга қўйиладиган талабларга асосан, 2018 йил 3 декабрдан “Марказий” стадионни капитал таъмирдан чиқариш ишларига киришилди. Ишни майдондаги мавжуд чимни кўчиришдан бошладик. Яроқли майсаларни захира стадионининг майдонига кўчириб ўтқаздик. 25-30 см. ҳажмдаги эски тупроқларни қазиб олб ташладик. Дренаж ва суғориш тизими барпо этилди. Лабораториядан ўтказилган қумлар 25 см. қалинликда ётқизилди. Россиядан 20 тонна торф олиб келиб, сепилди. Бундан буён майдон чимини суғориш тўлиғича компьютер орқали амалга оширилади. Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, майсада сувга эҳтиёж сезилса, автоматик тарзда сепа бошлайди. 108 куб ҳажмда сув сиғадиган резервуар ўрнатилди. Демак, майдон майсасини тўрт марта суғоришга етадиган сув захирасига эга бўлдик. Ёзнинг жаризама иссиқ кунларида сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор. Айнан шундай пайтларда йиғиб қўйилган сув вариантидан фойдаланилади.
Шунингдек, узлуксиз электр таъминоти борасида бош қотирилиб, авер-автомат ўрнатилди. Ёриткичларимиз 1500 люксга тенг ва талаб даражасида.



11 мартдан чим ётқизиш ишлари бошланди. Айни пайтда стадионда 60 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Чим ётқизиш ишларини Худо хоҳласа, Наврўз байрамига қадар якунлашни режалаштирганмиз.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, мазкур чим Қарши шаҳридан келтирилмоқда.Ушбу майса бир йил давомида хориж уруғи асосида махсус плантацияда ўстирилган ва иқлимимизга мос ҳамда сифати бўйича унча – бунча Европа майсаларидан қолишмайди

Шундан сўнг, мутахассислар фикрига кўра, 40-45 кундан сўнг, майдонда футбол ўйнаш мумкин бўлади.

Захира майдонимиз анчадан буён фойдаланилмай ётганди. Эди ПФЛ талаблари асосида мазкур ўйингоҳ ҳам таъмирланмоқда. Жумладан, жамоалар учун кийиниш хоналари барпо этилади, пластик ўриндиқлар ўрнатилади, шунингдек, бу ерга сунъий майдон ҳам қурилмоқда.



Кейинчалик мазкур захира майдонида “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар ва аёллар жамоалари бемалол чемпионат ўйинларини ўтказишлари мумкин.

Қисқаси, “Марказий” ўйингоҳда, тез кунлар ичида “Марказий” ўйингоҳда мухлислар “Навбаҳор”нинг уй учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика